logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

2033 йилга бориб агродронлар бозори 4 баробар кенгаяди

2033 йилга бориб агродронлар бозори 4 баробар кенгаяди

25/07/2023 17:11

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланиш бўйича хорижий тажрибани таҳлил қилди.

Агродронларнинг дунё бозори ўсишда давом этмоқда. GlobalData маълумотларига кўра, 2015-2021 йиллар оралиғида қишлоқ хўжалиги дронлари билан боғлиқ патентлар сони 14 баравар ошган. 2022-йил охирида дронлар бозорининг 11 фоизи қишлоқ хўжалигининг улушига тўғри келди. FactMR таҳлил агентлигининг ҳисоб-китобларига кўра, 2033-йилга борганда агродронлар бозори 4 баробар кенгаяди ва 14 миллиард долларга етади.

Қишлоқ хўжалигида агродронлардан фойдаланишнинг асосий афзалликлари:

- далалар кузатиб борилади ва ўрганиб чиқилади;

- далаларга ишлов берилади;

- экин экилади;

- ҳосил миқдори аниқланади;

- ҳосилдорликни ошириш фойдаланилади.

Таҳлил жараёнида баъзи мамлакатларнинг қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланишни кенгайтириш бўйича тажрибаси кўриб чиқилди.

Японияда қарийб 5 миллион гектар экин майдонлари мавжуд. Бугунги кунда ушбу ерларнинг 20 фоиздан ортиғида зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашда дронлардан фойдаланилади. Мамлакатда дронлардан хавфсиз фойдаланиш учун операторларга лицензия беришнинг махсус қоида ва тизими амал қилади, яъни ягона тартиб-қоида ўрнатилган. Бу фермерларга ўз фермасида ушбу технологиядан бемалол фойдаланиш имконини беради. Япония Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик вазирлигининг ҳисоботига кўра, 2023-йил охирида мамлакатдаги қишлоқ хўжалиги дронлари бозори ҳажми 13,6 миллиард иенага (тахминан 125 миллион АҚШ доллари) етади.

Польша қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қишлоқ ишлари вазирлиги маълумотларига кўра, дронлардан фойдаланиш тармоқ ҳосилдорлигининг 5 фоизгача ўсишига ва ҳар йили иқтисодий қийматининг 2,5 миллиард еврога қўшимча ортишига олиб келиши мумкин. 2015-йилда Польша Фуқаро авиацияси бошқармаси (CАА) дрон операторлари учун биринчи қоидалар тўпламини жорий этди. Ушбу қоидалар дронлардан фойдаланиш учун минимал талабларни, шу жумладан операторларга ҳар қандай тижорат дрон парвозлари учун CАА рухсатини олиш учун талабларини белгилайди. Кейинчалик CАА ушбу қоидаларни 2017- ва 2021-йилларда янгилади.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланиш соҳада ҳосилдорликни ошириш, ҳосил сифатини яхшлаш, атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш, шунингдек, ёшларни қишлоқ хўжалигига жалб қилиш учун қўшимча имкониятлар яратади.

 

Охирги янгиликлар

Японияда Марказий Осиё давлатлари энергетика вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди

27/09/2023Батафсил

ФАО Ўзбекистонда чигирткага қарши курашишни яхшилаш учун махсус ускуналар топширди

26/09/2023Батафсил

Темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

25/09/2023Батафсил

МБ валюта курслари 22/09/2023

$ 1 12190.01 +0.098%
€ 1 12987.24 -0.314%
₽ 1 126.91 +0.674%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+