logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Ўзбекистон Президенти мамлакатимизда ФИФАнинг йирик тадбирларини ўтказишни таклиф этди

Ўзбекистон Президенти мамлакатимизда ФИФАнинг йирик тадбирларини ўтказишни таклиф этди

06/05/2023 02:08

Ўзбекистон Президенти мамлакатимизда ФИФАнинг йирик тадбирларини ўтказишни таклиф этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро футбол федерацияси раҳбари Жанни Инфантино билан 5 май куни ўтказган учрашувда мамлакатимизда футболни оммалаштириш ва йирик тадбирларни биргаликда ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Нуфузли глобал спорт ташкилоти раҳбари мамлакатимизда футболни ривожлантириш, унга ёшлар ва қизларни кенг жалб қилиш, истеъдодларни тарбиялаш, оммабоп ва замонавий инфратузилмани яратиш, малакали мураббийлар ва соҳа мутахассисларини тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади ва тўлиқ қўллаб-қувватлади.

Жанни Инфантино Ўзбекистон етакчисини ёшлар терма жамоамиз яқинда Осиё Кубогида ғалаба қозонгани билан самимий табриклади. Бу соҳада амалга оширилаётган амалий ишлар самарадорлигининг навбатдаги тасдиғи эканини таъкидлади.

Учрашувда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ФИФА ўртасидаги яқин ва сермаҳсул ҳамкорлик юксак даражада экани, унинг доирасида бугунги кунда мамлакатимизда замонавий футбол кластерини ташкил этиш чоралари кўрилаётгани  алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистонда жаҳон миқёсидаги спорт тадбирлари ва биринчиликларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш, миллий терма жамоани тайёрлаш, инфратузилмани ривожлантириш ва Ассоциациямиз салоҳиятини оширишга техник кўмакни кенгайтириш ҳамда иқтидорли футболчиларни селекция қилиш тизимини ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Охирги янгиликлар

Рақамлар ортидаги инсонлар меҳнати ва тақдири

27/05/2023Батафсил

«FlyArystan» Остона-Тошкент йўналиши бўйича рейсни йўлга қўймоқда

27/05/2023Батафсил

Президент жамоат транспортида юриб, хизмат сифатини кўрди

27/05/2023Батафсил

МБ валюта курслари 23/05/2023

$ 1 11450.03 -0.245%
€ 1 12387.79 -0.088%
₽ 1 143.41 -0.306%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+