Газ эскпортидаги Ўзбекистон ва Хитой статистикасидаги фарқ қандай келиб чиқмоқда?
23/12/2022 10:44
Газ эскпортидаги Ўзбекистон ва Хитой статистикасидаги фарқ қандай келиб чиқмоқда?
23/12/2022 10:44
Ушбу саволга Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов жавоб берди.
– Бу ерда тан олиш керак, икки мамлакатнинг статистик ҳисоботларида фарқ бор. Сабаби, бизнинг статистикада фақатгина экспорт қилинган газнинг ҳажми ва унинг суммаси чиққан бўлса, Хитой тарафи эса, умуман Ўзбекистондан импорт қилинган товар ва маҳсулотлар хизматларини инобатга олган.
Ва бу ерда Ўзбекистондан экспорт қилинган газдан ташқари, Ўзбекистон ҳудудидан Туркманистондан тортиб Хитойгача кетган газ қувури бор. У ерда бизнинг ҳудудда “Азиатрансгаз” қўшма корхонаси бор. Ушбу корхона газ транспортини амалга ошириб беради.
Яъни Ўзбекистон ҳудудидан транспорт қилинган газ ва транзит хизматлари учун тўланган пул. Мана шу иккита суммани қўшганда Хитой статистикаси берган рақам келиб чиқади.
23/04/2024Батафсил
22/04/2024Батафсил
$ 1 | 12667.00 | +0.022% |
1 | 13481.49 | -2.022% |
₽ 1 | 135.77 | -0.506% |