logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

2022-йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида уй савдоси ҳажми ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан ўртача 8% га ошган

2022-йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида уй савдоси ҳажми ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан ўртача 8% га ошган

03/12/2022 09:43

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари томонидан 2022-йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида уйларнинг нархи қанчалик ўзгарганлиги таҳлил қилинди. 

2022-йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида уй савдоси ҳажми ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан ўртача 8% га (7814 тадан 8408 тага) ошган. 

Мазкур даврда уйнинг 1 кв. метри учун нархлар ўртача 27%га ошган, яъни ушбу кўрсаткич 2021-йилнинг ноябрь ойида 849 АҚШ долларини ташкил этган ва 2022-йилнинг ноябрида 1078 АҚШ долларига етган. 

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида уйнинг 1 кв. метри нархи ўртача кўрсаткич (1078 доллар) дан сезиларли даражада юқори ҳисобланади. Хусусан, Миробод туманида – 1285 доллар (+20%), Яккасарой туманида - 1178 доллар (+9%), Шайхонтоҳур туманида – 1144 доллар (+6%), Мирзо-Улуғбек туманида - 1137 доллар (+6%), Юнусобод туманида – 1117 доллар (+4%).

Маълумот учун: 2022-йилнинг 9 ойида Тошкент шаҳри бўйича ўртача иш ҳақи 5,9 миллион сўмга етиб, 2021-йилнинг мос давридагига нисбатан 32,5% га ўсган. Ушбу даврда йиллик инфляция даражаси 12,2%ни ташкил этгани ҳисобга олинса, реал иш ҳақи 20,3% га ошган. Ушбу даврда сўмнинг 1 АҚШ долларига нисбатан алмашинув курси 10672,30 сўмдан 10973,39 сўмга (2,8%) ўзгарган.

 2022-йилнинг ноябрь ойида ўртача таъмирланган 2 хонали хонадон нархи ўрта ҳисобда 55,7 минг долларни ташкил этди (2021-йилнинг ноябрида - 41,6 минг доллар). Тошкент шаҳрида уй-жойга бўлган талабнинг ошишини, бир томондан, яшаш учун ижтимоий инфратузилмаларнинг нисбатан яхшироқ эканлигии билан изоҳлаш мумкин. 

Таъкидлаш керакки, туғилиш коэффициенти ҳам сезиларли даражада ошган, яъни, Тошкентда бир аёлга тўғри келадиган болалар сони 2010-йилда 1,99 ни ташкил этган бўлса, 2021-йилда ушбу кўрсаткич 3,02 га етган. Мазкур кўрсаткич ҳам оиланинг кенгроқ майдонга эга хонадонга кўчиб ўтиш истагини шакллантиришда аҳамиятли бўлиши мумкин.

Мамлакатимизда туғилиш даражасининг нима сабабдан юқори бўлганини аниқлаш мақсадида ПМТИ томонидан 2022-йилнинг сентябрь ва октябрь ойларида сўров ўтказилди. Унда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи 25-45 ёш оралиғида бўлган, 3 нафар ва ундан кўп фарзанди бор 200 нафар аёл иштирок этди. Сўровда қатнашганларнинг 43,8% и фарзанд кўришга қарор қилишида асосий сабаб сифатида саломатлигининг яхшиланишини, 43,8% и эса оилавий шароитининг яхшиланишини кўрсатган.

Аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича давлат дастурлари кўламининг кенгайтирилиши уй бозоридаги фаолликнинг сақланиб қолаётганига асосий сабаб бўлмоқда. 2022-йил 9 ойи мобайнида банклар томонидан аҳолига 10,3 триллион сўм миқдорида ипотека кредити ажратилган. Бу эса 2021-йилнинг мос давридагига нисбатан 68% кўп, демакдир.

Ўзбекистон Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси (ЎзИҚМК) маълумотларига кўра, 2020-йилнинг 4-чорагидан 2022-йилнинг 3-чорагигача бўлган даврда берилган ипотека кредитларининг 73,1% и Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан, 16,8% и банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ва 10,1% и ЎзИҚМК маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган.

ПМТИ олдинги шарҳида Тошкент шаҳрида уй-жой нархларининг тез суръатларда ўсишини мазкур бозорнинг спекулятив хусусиятга эга эканлиги билан изоҳлаганди. Бу уй нархларининг ошиб бориши талаб нуқтаи-назаридан

фарзандлар сони, даромад ва миграция омилларидан ташқари, аҳоли жамғармаларини инвестицияларга йўналтириш бўйича молиявий воситаларнинг

чекланганлигидан далолат беради, яъни, мамлакатимизда капитал бозорининг ривожланмаганлиги узоқ муддатли жамғармаларга эга аҳоли қатламининг ортиқча маблағларини уй-жой учун инвестиция сифатида йўналтиришига сабаб бўлмоқда. 

Шу билан бирга глобал миқёсда уй-жой нархлари тушуши кузатилмоқда. Буни яшаш учун бирламчи харажатларнинг ошганлиги, фоиз ставкасининг кўтарилиши ва ишсизлик даражасининг ошиши билан изоҳлаш мумкин.

Изоҳ: Ушбу таҳлил учун маълумотлар www.olx.uz сайтидан веб-скрепинг (web-scraping ) усули ёрдамида олинган. 2020-2022 йиллар учун тўпланган 113,5 мингта кузатув ўрганилди.

 
 

 

 

Охирги янгиликлар

Февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич тикланади

01/02/2023Батафсил

Ўқувчилар ўртасида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги туман олимпиадаси ўтказилади

01/02/2023Батафсил

ПМТИ: декабрь ойида Тошкент шаҳри кўчмас мулк бозорида нархлар 3,2% га ошди

01/02/2023Батафсил

МБ валюта курслари 27/01/2023

$ 1 11320.02 +0.242%
€ 1 12334.29 +0.380%
₽ 1 164.02 +0.098%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+