logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Тошкентда ўрмонларни барқарор бошқариш бўйича кейинги ишлар муҳокама қилинди

Тошкентда ўрмонларни барқарор бошқариш бўйича кейинги ишлар муҳокама қилинди

18/06/2022 00:08

2022 йил 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) билан ҳамкорликда “Ўзбекистон тоғ ва водий ҳудудларида ўрмонларни барқарор бошқариш” лойиҳасини мувофиқлаштирувчи қўмитасининг навбатдаги йиғилишини ўтказди.

Лойиҳа мувофиқлаштирувчи қўмитаси йиллик иш режаси ва бюджетини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, лойиҳани амалга ошириш жараёни ва эришилган натижалар мониторинги, шунингдек, халқаро ва миллий ҳамкорлар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш учун масъул бўлган асосий бошқарув органи ҳисобланади. 

Глобал Экологик Жамғарманинг “Ўзбекистоннинг тоғли ва водий ҳудудларида барқарор ўрмон бошқаруви” лойиҳаси ФАО томонидан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади барқарор ўрмон бошқарувини ривожлантиришдан иборат бўлиб, бу маҳаллий аҳолига ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ўрмонларнинг нафақат маҳсулдорлиги, балки уларнинг экологик функцияларини, эстетик ва рекреацион қийматини, биологик хусусиятлари ва ландшафт хилма-хиллигини сақлаб қолиш имконини берадиган ёндашувни назарда тутади. Бу йўналишда инновациялар, ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш, гендер тенглигига алоҳида эътибор қаратган ҳолда маҳаллий аҳолини барқарор ўрмон хўжалигини юритиш жараёнига кенг жалб этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Таъкидлаш жоизки, лойиҳа доирасида ФАО экспертлари кўмагида Ўзбекистонда ўрмон хўжалигини ривожлантириш, соҳада меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтиришга қаратилган қатор ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Шунингдек, лойиҳа амалга оширилган йиллар давомида 620 та маҳаллий аҳоли хонадонларининг ижтимоий аҳволини яхшилашга ҳисса қўшилди.

Айни пайтда лойиҳа Ўзбекистондаги турли ўрмон экотизимларини ифодаловчи 4 та тажриба обектида ишламоқда – булар Сирдарё, Деҳқонобод, Китоб ва Поп давлат ўрмон хўжаликлари. Йиғилишда барча 4 та ўрмон хўжалиги вакиллари ўз ҳисоботларини тақдим этдилар. Шунингдек, 2022 йилга мўлжалланган иш режаси ва бюджети кўриб чиқилди.

«Жорий йилда лойиҳанинг барча тажриба майдонлари ва 92 та ҳудудий ўрмон хўжалиги ташкилотларини қамраб олган ҳолда бир қанча кенг кўламли тадбирларни амалга оширишни режалаштирганмиз. Лойиҳа доирасида ўтган йили ташкил этилган янги ГИС-лабораторияси ва маълумотлар маркази имкониятлари туфайли биз ўрмон хўжалиги мутахассисларини электрон хариталар яратишга ўргатиш, шунингдек, Ўзбекистондаги 2000 гектар ўрмон майдонларини инвентаризация қилишни режалаштирмоқдамиз. Бундан ташқари, республика ўрмон хўжалиги ташкилотлари фаолиятида гендер тенглигини таъминлаш масалаларига бағишланган 4 та конференция ўтказиш режалаштирилган. Ва, албатта, энг муҳим воқеалардан бири Китоб ўрмон хўжалигидаги Минтақавий ўқув ва ахборот-тарғибот маркази очилиши бўлиб, у ерда хорижий ўрмон хўжалиги мутахассислари томонидан Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларидаги фермерлар, тадбиркорлар ва бошқа манфаатдор шахслар учун дарслар ўтказилади», - деди “Ўзбекистоннинг тоғли ва водий ҳудудларида барқарор ўрмон бошқаруви” лойиҳасининг техник координатори Олимжон Қаҳҳоров.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда лойиҳанинг оралиқ баҳолаши ўтказилган, баҳолаш давомида эришилган натижалар ўрганилди ва лойиҳа фаолияти бўйича кейинги қадамлар белгиланди. Жумладан, гендер масалалари бўйича ишларни кучайтириш, маҳаллий аҳолини ўрмон хўжалиги жараёнларига кенг жалб этишнинг самарали механизмларини яратиш, даромадларини ошириш ва маҳаллий аҳолига ўзимизда етиштирилган маҳсулотларни республика бозорларида сотишда кўмаклашиш бўйича тавсиялар берилди.

Мувофиқлаштирувчи қўмита лойиҳа фаолиятига юқори баҳо берди ва тадбирларни амалга ошириш бўйича кенг кўламли масалаларни инобатга олиб, лойиҳани 2 йилга узайтириш бир овоздан қўллаб-қувватланди. 2022 йил учун лойиҳа иш режаси ва бюджети тасдиқланди.

 

Оҳирги янгиликлар

Ўзбекистон республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва бмтнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди

06/07/2022Батафсил

Жорий йилнинг 5 ойида жисмоний шахсларнинг хориждан пул ўтказмалари 4,19 млрд. АҚШ долларини ташкил этган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 61 фоизга кўп

05/07/2022Батафсил

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги EPS-Topik тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларни Кореяда ишлашини кафолатламайди

05/07/2022Батафсил

МБ валюта курслари 01/07/2022

$ 1 10865.94 +0.052%
€ 1 11333.18 -0.709%
₽ 1 207.27 -2.429%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+