logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Пандемия билан боғлиқ уч сценарий маълум қилинди

Пандемия билан боғлиқ уч сценарий маълум қилинди

31/03/2022 11:25

Йил охиригача коронавирусни жиловлаш мумкинми? Бу даврда пандемия қандай тус олади? Касалликнинг ортга чекиниши кўпроқ қайси омилларга боғлиқ? 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус бу борада уч тахминий сценарийни маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, йил давомида COVID-19 мутацияга учрашда давом этади, инфекциянинг яна қатор янги штаммлари пайдо бўлиши мумкин. Аммо оммавий эмлаш кўрсаткичлари ошиши ва аҳоли иммунитети кучайиши билан хасталикнинг оғир асоратлари камайиб боради.

Биринчи сценарийга кўра, коронавируснинг оғир кечувчи штаммлари пайдо бўлмайди ва касалликка қарши мавжуд вакциналар ёрдамида курашиш кутилган самарани беради. 

Иккинчи сценарийга мувофиқ, COVID-19нинг ҳозиргидан ҳам юқумлироқ ва тез тарқалувчи вариантлари юзага келади. 

Учинчи сценарийга асосан, одамларни коронавируснинг оғир асоратларидан асраш анча мураккаблашади. Бундай вазиятда янги, янада самарали вакциналар ишлаб чиқариш талаб этилади. 

Шунга қарамай, ЖССТ тиббий ниқоблар, ижтимоий масофа сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш орқали касалликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш мумкинлигини таъкидлади. 

Энг муҳими, жорий йил иккинчи ярмига қадар дунёдаги ҳар бир мамлакат аҳолисининг 70 фоизи тўлиқ эмланишига эришиш устувор мақсад ҳисобланади. Бу жараёнда, аввало, тиббиёт ходимлари, кексалар ва хавф гуруҳига мансуб бошқа қатламни қамраб олишга алоҳида эътибор қаратиш жоиз. 

“Баъзи давлатларда тўртинчи доза билан эмлаш жараёнлари бошлангани қувонарли, — дейди Т. Гебрейесус. — Аммо дунё аҳолисининг учдан бир қисми, шу жумладан, Африкада яшовчиларнинг 83 фоизи ҳатто биринчи босқичда вакцина олгани йўқ. Бу эса барчамизда хавотир ва ташвиш уйғотиши керак”.

 

Оҳирги янгиликлар

Ўзбекистон республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва бмтнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди

06/07/2022Батафсил

Жорий йилнинг 5 ойида жисмоний шахсларнинг хориждан пул ўтказмалари 4,19 млрд. АҚШ долларини ташкил этган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 61 фоизга кўп

05/07/2022Батафсил

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги EPS-Topik тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларни Кореяда ишлашини кафолатламайди

05/07/2022Батафсил

МБ валюта курслари 01/07/2022

$ 1 10865.94 +0.052%
€ 1 11333.18 -0.709%
₽ 1 207.27 -2.429%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+