Нигина Абдураимова Хитойдаги “ITF” мусобақасида ғолиб чиқди
18/07/2016 15:52
Нигина Абдураимова Хитойдаги “ITF” мусобақасида ғолиб чиқди
18/07/2016 15:52
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Нигина Абдураимова Хитойнинг Цюйцзин шаҳрида ўтказилган “ITF” мусобақасида ғолиб чиқди.
Мусобақа финалида Нигина Абдураимова хитойлик Фанчжоу Люни икки сет натижасига кўра 7:5 ва 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди ва бу мавсумдаги ўзининг иккинчи ғалабасини нишонлади.
Мусобақанинг мукофот фонди 25 минг АҚШ долларини ташкил этади. Н.Абдураимова 50 рейтинг очкони қўлга киритди. Ҳозирда у WTA рейтингида 192-ўринни эгаллаган.
$ 1 | 12727.96 | +0.134% |
1 | 13781.84 | +0.459% |
₽ 1 | 139.46 | +0.288% |