10 мингга яқин экспресс-тест «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан олиб келинди
19/08/2021 20:59
10 мингга яқин экспресс-тест «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан олиб келинди
19/08/2021 20:59
Бугун, 19 август куни Марказ томонидан Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати марказига коронавирус ва антителаларни аниқлайдиган 9 600 донадан ортиқ экспресс-тестлар топширилди.
Ушбу экспресс-тестлар хорижий ҳамкор томонидан «Тараққиёт стратегияси» марказига беғараз тақдим қилинди ва Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида Ўзбекистонга олиб келинди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов бундай экспресс-тестлар бугунги пандемия шароитида оперативликни таъминлаб, беморларни ўз вақтида аниқлаш ва қисқа муддатларда зарур чоралар кўриш имконини беришини айтди.
Ушбу экспресс-тестлар мамлакатнинг 14 та ҳудудига тегишлилигича тақсимоти таъминланиб, давлат тиббиёт муассасаларида мақсадли ишлатилишига кафолат берилди.
25/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |