“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Сеулга қўшимча иккита қатнов киритди
07/07/2016 16:41
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Сеулга қўшимча иккита қатнов киритди
07/07/2016 16:41
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 2016-йилнинг 23-июли ва 30-июлида Сеулга қўшимча иккита қатнов киритди.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиа компанияси Матбуот хизматининг хабарига кўра, қатновлар замонавий Боинг-767 лайнерларида бажарилади.
Янги рейслар шанба кунлари қуйидаги жадвал бўйича бажарилади: Тошкентдан учиш вақти 10:05, Сеулга қўниш вақти 20:25. Сеулдан учиш вақти 21:35, Тошкентга қўниш вақти 01:15. Самолётларнинг учиш вақти маҳаллий вақт билан кўрсатилган
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |