logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Vladimir Putin Alisher Usmonovni medal bilan taqdirladi

Владимир Путин Алишер Усмоновни медаль билан тақдирлади

25/04/2019 12:07

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Россия президенти Владимир Путин асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик тадбиркор, USM Holdings асосчиси Алишер Усмоновни «Россия география жамияти» (РГЖ)нинг Константиновский медали билан тақдирлади. Маросим ташкилотнинг васийлик кенгашида бўлиб ўтди дея ҳабар бермоқда Kun.uz сайти.

Медаль 1846 йилда РГЖнинг биринчи раиси князь Константин томонидан таъсис этилган. Медалда олувчининг исми ёзилади, у география фани бўйича катта хизматлари ва жамият фаолиятига қўшган алоҳида ҳиссаси учун РГЖ аъзоларига берилади. Усмонов РГЖ фаолиятига қўшган алоҳида ҳиссаси учун медаль билан тақдирланди (2017 йилда топширилмаган мукофот).

Бундан ташқари, РГЖ вице-президенти Александр Чибилев Россия табиий мероси объектларини ўрганиш ва амалий ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси ҳамда 70 йиллик юбилейи муносабати билан И.Бородин номидаги олтин медаль билан тақдирланди. РГЖнинг Нижний Новгород ва Томск минтақавий бўлинмалари кичик кумуш медаллар олди.

Ҳозирги кунда «Россия география жамияти» бутун Россия бўйлаб 85та минтақавий бўлинмага эга. 2009 йилда Сергей Шойгу РГЖ президенти этиб сайланди. 2010 йилда Путин раҳбарлигида жамиятнинг васийлик кенгаши ташкил этилди.

Охирги янгиликлар

ФАО Ўзбекистонда ер деградациясига қарши курашиш учун иқлимга мослаштирилган буғдой етиштиришни қўллаб қувватлайди

23/03/2023Батафсил

Рамазон ойининг бошланиши 23 мартга тўғри келади

22/03/2023Батафсил

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда БАА Президенти девонининг таълим ва тадқиқотлар бўйича котибияти ўртасида англашув меморандуми имзоланди

18/03/2023Батафсил

МБ валюта курслари 17/03/2023

$ 1 11417.98 -0.276%
€ 1 12123.61 -0.837%
₽ 1 149.33 -1.256%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+