Путин ва Ким Чен Ин учрашуви санаси ва жойи маълум қилинди
23/04/2019 02:01
Putin va Kim Chen In uchrashuvi sanasi va joyi ma'lum qilindi
23/04/2019 02:01
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россия президенти Владимир Путин билан 25 апрелда Владивостокдаги Русский оролида жойлашган Узоқ Шарқ федерал университети ҳудудида учрашади. Бу ҳақда бир қатор манбаларга иқтибос келтирган ҳолда “Коммерсантъ” нашрига таяниб Kun.uz хабар бермоқда.
Путин учрашув ўтадиган кун кечаси Хитойга “Бир камар, бир йўл” саммитида иштирок этгани жўнаб кетади. Ким Владивостокда бир кун қолиб, 26 апрелда унинг отаси, Шимолий Кореянинг марҳум етакчиси Ким Чен Ир 2002 йилда юрган йўналиш бўйича йўлга тушади.
Таъкидланишича, федерал университетдаги кампус учрашув жойи сифатида Шимолий Корея томонидан танланган. Пхеньянда хавфсизлик талаблари сабабли шу вариант маъқул топилган.
Таъкидлаш жоиз, ушбу ташриф Ким Чен Иннинг Россияга илк ташрифи бўлади. Унинг отаси Россияда 3 марта бўлган. Бундай ташрифлардан охиргиси 2011 йилда бўлиб ўтган.
23/03/2023Батафсил
18/03/2023Батафсил
$ 1 | 11417.98 | -0.276% |
1 | 12123.61 | -0.837% |
₽ 1 | 149.33 | -1.256% |