logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Ўзбекистон халқаро мутахассислар нигоҳида

Ўзбекистон халқаро мутахассислар нигоҳида

20/06/2016 19:34

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Х. НАКАХАРА, “Mitsubishi Corporation” корпорацияси бошқаруви аъзоси: — Ўзбекистон — дунёдаги иқтисодиёти жадал равнақ топаётган мамлакатлардан бири. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози давом этаётган бир пайтда мамлакат макроиқтисодий ўсишнинг юқори суръатларига эришаётгани узоқ муддатга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғри танланганининг яна бир тасдиғидир.

Республикада бизнес фаолиятни йўлга қўйиш ва юритиш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган тизимли ишлар иқтисодий ривожланишнинг муҳим омиллари ҳисобланади. Пировардида миллий иқтисодиётга йўналтирилаётган хорижий капитал қўйилмалари ҳажми йилдан-йилга ошиб бораяпти, дунё бозорида рақобатдош бўлган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқараётган корхоналар сони кўпаймоқда.

Ўзбекистонда саноатни модернизация қилиш, унга замонавий технологияларни жорий этиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар иқтисодиётнинг барқарор ўсишини узоқ истиқболда ҳам таъминлаш имконини беради.

А. КОСТEНК, Белгиянинг “Audiofocus” электр жиҳозлари компанияси савдо ишлари бўйича директори:

— Глобал молиявий-иқтисодий инқироз таъсирида кўплаб давлатлар иқтисодиётида пасайиш ҳолати давом этаяпти. Мана шундай шароитда Ўзбекистоннинг макроиқтисодий кўрсаткичлари нафақат у ердаги иқтисодий ва молия-банк тизимидаги барқарорликдан далолат беради, балки мамлакатда сўнгги йилларда қабул қилинган чора-тадбирлар тўғрилиги ҳамда ҳаётга ўз вақтида татбиқ этилганини кўрсатади.

Республикада банк тизимининг муваффақиятли ислоҳ этилиши ва либераллаштирилиши Жаҳон банки ҳамда Халқаро молия корпорациясининг тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш бўйича “Бизнес юритиш — 2016” (“Доинг Бусинесс — 2016”) йиллик ҳисоботида ҳам ўз ифодасини топди. Унга кўра, охирги уч йилда Ўзбекистон рейтинги кредитлаш шароитлари бўйича бирданига 113 поғона кўтарилди. Яъни 154-ўриндан 42-ўринга юқорилади.

Бинобарин, мазкур мамлакат инвестиция киритиш учун минтақадаги энг қулай ҳудуд, юқори қўшимча қийматга эга тайёр экспортбоп маҳсулотларнинг кўплаб турларини ҳамкорликда ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиёдаги истиқболли бозор ҳисобланади.

Р. ВАСДEВ, Ҳиндистоннинг Харяна штати Савдо-саноат палатаси президенти:

— Ҳар қандай мамлакат ҳам миллий иқтисодиётни ривожлантириш бўйича Ўзбекистондек ҳайратланарли натижаларни қўлга кирита олмайди. Фикримни нуфузли Жаҳон иқтисодий форуми рейтинги ҳам тасдиқлайди. Зеро, унга мувофиқ, 2014-2015 йиллар якунлари ва 2016-2017 йиллар прогнози бўйича Ўзбекистон дунёдаги иқтисодиёти энг тез ривожланаётган бешта давлат қаторидан жой олди.

Кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқариш ўсиши жадал суръатларда давом этмоқда. Унинг ЯИМни шакллантиришдаги улуши эса Европадаги ўртача даражага деярли яқинлашиб қолди.

Ю. АБДУЛЛАЕВ, Озарбайжон экспорт ва инвестицияларни қўллаб-қувватлаш фонди вице-президенти:

— Ўзбекистоннинг истиқболли бозори билан ишлаш бўйича катта тажрибага эга инсон сифатида айтишим мумкинки, республикада чет эллик сармоядорлар учун ажойиб имкониятлар яратилган. Яқин ва узоқ хорижга маҳсулотлар экспорт қилиш учун пухта инфратузилма яратилган. Мамлакат минтақадаги бошқа давлатларга нисбатан энг кўп диверсификацияланган ҳамда гуллаб-яшнаётган саноатга эга. Ўзбекистонда бой хом ашё базаси ва юқори малакали кадрлар мавжуд эканлиги билан бир қаторда, сиёсий ҳамда макроиқтисодий барқарорлик мустаҳкам қарор топган. Бу эса давлатнинг янада тараққий топишини таъминлайди. Қувонарлиси, республика раҳбарияти томонидан ўз вақтида қабул қилинган Инқирозга қарши чоралар дастури жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини минималлаштириш имконини берди.

Охирги янгиликлар

ФАО Ўзбекистонда ер деградациясига қарши курашиш учун иқлимга мослаштирилган буғдой етиштиришни қўллаб қувватлайди

23/03/2023Батафсил

Рамазон ойининг бошланиши 23 мартга тўғри келади

22/03/2023Батафсил

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда БАА Президенти девонининг таълим ва тадқиқотлар бўйича котибияти ўртасида англашув меморандуми имзоланди

18/03/2023Батафсил

МБ валюта курслари 17/03/2023

$ 1 11417.98 -0.276%
€ 1 12123.61 -0.837%
₽ 1 149.33 -1.256%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+