logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

“Bravo” жамоаси ҳамда Ҳалима Ибрагимованинг лицензияси тугатилди

“Bravo” жамоаси ҳамда Ҳалима Ибрагимованинг лицензияси тугатилди

27/02/2019 10:22

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Сўз усталари “Bravo” жамоаси аъзолари ҳамда Ибрагимова Ҳалима Убайдуллаевналар билан муассаса ўртасида тузилган лицензия битимларининг талаблар ва шартлари қўпол равишда бузилганлиги яъни ўтказилган концерт дастурларида муассасага топширилган сценарийдан четга чиқиб, миллий урф-одатларимиз ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган, маънавий қадриятларимизга мутлақо ёт бўлган номуносиб ҳаракатлар, фаҳшни тарғиб қилувчи ҳажвиялар орқали қизиқчилик санъатини беобрў этаётганлиги ҳамда ижтимоий тармоқларда санъаткор одобига риоя этмаганлиги учун “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосан “BRAVO” жамоа аъзоларига ҳамда Ибрагимова Ҳалимага берилган лицензиялар 2019 йил 26 февраль кунидан амал қилиши тугатилди.

Шу билан бирга, сўз усталари (“Гап йўқ-триоси”) Сардор Ташмуҳамедов, Лалиддин Холматов ва Санжар Исабаевлар ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашга салбий таъсир кўрсатадиган мазмунан саёз, мантиқ ва шеърият талабларига жавоб бермайдиган бачкана сўзлар ижросида бўлган “оммавий маданият” ва ахлоқсизлик ғояларини тарғиб этувчи видео клипларни ижтимоий тармоқларда тарқатганлиги учун огоҳлантирилди ҳамда келгусида шу каби ҳолатлар такрорланса, уларнинг лицензиялари ҳам тўхтатилиши маълум қилинади.

Манба: “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси расмий сайти.

Охирги янгиликлар

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

28/01/2023Батафсил

Асосийси миқдор эмас, балки самарадорлик

28/01/2023Батафсил

Аҳоли сонининг ортиши ижтимоий соҳа ва электр энергияси таъминотига қандай таъсир кўрсатади?

27/01/2023Батафсил

МБ валюта курслари 27/01/2023

$ 1 11320.02 +0.242%
€ 1 12334.29 +0.380%
₽ 1 164.02 +0.098%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+