Тошкентда UnionPay International карталарига хизмат кўрсатила бошланди
16/06/2016 16:35
Тошкентда UnionPay International карталарига хизмат кўрсатила бошланди
16/06/2016 16:35
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан Тошкент шаҳридаги савдо-хизмат кўрсатиш корхоналарида UnionPay International халқаро тўлов тизими эквайринги ишга туширилди.
ЯУПМ матбуот хизматининг хабар беришича, “Тошкент” универмагида UnionPay International пластик карталари асосида биринчи транзакция ўтказилди.
Барча савдо мажмуаларидаги POS-терминаллар орқали UnionPay International ҳалқаро тўлов тизими пластик карталарини (чипли ва магнит лентаси мавжуд бўлган) транзакция орқали қабул қилиш мақсадида дастурий таъминлаш йўлга қўйилган.
Ягона умумреспублика процессинг маркази келажакда UnionPay International ҳалқаро тўлов тизими пластик карталарига хизмат кўрсатувчи терминаллар дислокацияси рўйхатини www.uzcard.uz сайтида жойлаштиришни режалаштирган.
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |