logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Истанбулдаги кўп қаватли уйнинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 21 нафарга етди

Истанбулдаги кўп қаватли уйнинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 21 нафарга етди

10/02/2019 22:23

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Истанбулдаги саккиз қаватли бинонинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганларнинг сони 21 нафарга етди. Бу ҳақида Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости. Унинг таъкидлашича, вайроналар остидан 14 нафар жароҳатланганлар олиб чиқилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса вақтида бинода 35 киши бўлган ва уларнинг барчаси аниқланди. Қидирув-қутқарув ишлари эса давом эттирилади.

Аввалроқ, Истанбул ҳокими Али Ерликайя қутқарув амалиётида турли идоралардан 500 га яқин ходимлар иштирок этганини, прокуратура фавқулодда ҳолат бўйича тергов ўтказганлигини маълум қилган эди. Бинонинг қулашига эҳтимолий сабаб сифатида эса юқори қаватлардаги ноқонуний қурилмалар келтирилмоқда. Туркиянинг атроф-муҳит ва шаҳарсозлик вазири Мурат Қурумнинг айтишича, уйнинг қурилишида ишлатилган бетонда катта миқдорда денгиз қуми топилган.

ЎзА.

Охирги янгиликлар

ФАО Ўзбекистонда ер деградациясига қарши курашиш учун иқлимга мослаштирилган буғдой етиштиришни қўллаб қувватлайди

23/03/2023Батафсил

Рамазон ойининг бошланиши 23 мартга тўғри келади

22/03/2023Батафсил

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда БАА Президенти девонининг таълим ва тадқиқотлар бўйича котибияти ўртасида англашув меморандуми имзоланди

18/03/2023Батафсил

МБ валюта курслари 17/03/2023

$ 1 11417.98 -0.276%
€ 1 12123.61 -0.837%
₽ 1 149.33 -1.256%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+