logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Ўзбекистонга ташриф буюрган чет элликлар сони 2017 йилга нисбатан 2,3 баробарга ортиб, 2,847 миллион кишини ташкил этди

Ўзбекистонга ташриф буюрган чет элликлар сони 2017 йилга нисбатан 2,3 баробарга ортиб, 2,847 миллион кишини ташкил этди

31/01/2019 01:30

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Давлат статистика қўмитаси расмий сайтида келтирилган маълумотга кўра, 2018 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган чет элликлар сони 2017 йилга нисбатан 2,3 баробарга ортиб, 2,847 миллион кишини ташкил этди. Ўтган йили хорижга сафар қилган Ўзбекистон фуқаролари сони ҳам икки баробарга ортиб, бир йил аввалги 6 миллион 823,4 минг киши ўрнига 13 миллион 838,6 минг кишига етди.

Ўтган йил МДҲ давлатларида Ўзбекистонга 6 миллион 15,9 минг киши ташриф буюрди ва мамлакатга келган хорижликларнинг 93,5 фоизини ташкил этди. Узоқ хориждан эса Ўзбекистонга 417,1 минг киши (6,5 фоиз) келган.

Ҳамдўстлик мамлакатлари Ўзбекистон фуқаролари учун асосий йўналиш бўлиб қолди — 13 миллион 308 минг киши (96,2 фоиз). Узоқ хорижга 530,6 минг киши (3,8 фоиз) йўл олган.

Ўзбекистонга энг кўп Қозоғистон — 2 миллион 456,9 минг (38,2 фоиз), Тожикистон — 1,7 миллион (26,4 фоиз), Қирғизистон — 1,1 миллион (17,1 фоиз), Россиядан — 460,2 минг (7,2 фоиз) киши келган.

Узоқ хориж мамлакатлари орасида Туркия — 74,8 минг киши (1,2 фоиз), Хитой — 37,1 минг (0,6 фоиз), Жанубий Корея — 32,7 минг (0,5 фоиз), Ҳиндистон — 22,2 минг (0,3 фоиз), Германия — 19,1 минг (0,3 фоиз) ва Япония — 17,2 минг (0,3 физ) киши билан юқори ўринларни банд этди.

Чет элга кетган Ўзбекистон фуқароларининг асосий қисми МДҲ давлатларидан Қозоғистон — 7 миллион 139,8 минг (51,6 фоиз), Қирғизистон — 3 миллион 196,8 минг киши (23,1 фоиз) ва Россия — 1 миллион 178,7 минг киши (8,5 фоиз) ҳиссасига тўғри келган. Узоқ хорижий давлатлардан эса Жанубий Кореяга (79,7 минг киши), Хитой (35,5 минг), АҚШ (20,6 минг), Германияга (12 минг) ташриф буюрган.

Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг асосий сафар мақсадлари қариндошларни йўқлаш 73,2 фоизни ташкил этади. Кейинги ўринларда сайёҳлик мақсадида — 7,1 фоиз, хизмат юзасидан — 0,9 фоиз, даволаниш мақсадида 0,8 фоиз ва ўқиш мақсадида 0,2 фоиз. Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг 53,1 фоизи эркаклар, 46,9 фоизи аёлларни ташкил этади.

Чет элга кетган Ўзбекистон фуқароларининг асосий сафар мақсади қариндошларни бориб кўриш — 57,6 фоиз. Кейинги ўринда эса сайёҳлик мақсадида — 2,9 фоиз, ўқиш мақсадида — 0,8 фоиз, даволаниш, хизмат юзасидан — 0,4 фоизни ташкил этади.

Охирги янгиликлар

Ўзбекистон бош гастроэнтерологи: «Бутун дунёда ошқозон саратони барча онкологик касалликлар орасида олтинчи, мамлакатимизда иккинчи ўринда туради»

29/05/2023Батафсил

Ўзбекистон Президенти Туркия етакчисини Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

28/05/2023Батафсил

Президент истироҳат боғидаги шароитларни кўздан кечирди

28/05/2023Батафсил

МБ валюта курслари 23/05/2023

$ 1 11450.03 -0.245%
€ 1 12387.79 -0.088%
₽ 1 143.41 -0.306%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+