ЖБ 2016-йилдаги иқтисодиёт ўсиши прогнозини 2,4 фоизгача пасайтирди
09/06/2016 15:29
ЖБ 2016-йилдаги иқтисодиёт ўсиши прогнозини 2,4 фоизгача пасайтирди
09/06/2016 15:29
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жаҳон банки 2016-йилдаги жаҳон иқтисодиётининг ўсиши прогнозини жорий йилнинг январь ойидаги 2,9 фоиздан 2,4 фоизгача пасайтирди. Бунинг сабаби сифатида иқтисодиёти ривожланган мамлакатлардаги ўсиш суръатининг пасайиши, биржа товарларига бўлган нархларнинг пастлиги, глобал савдо кўрсаткичларининг бўшлиги ҳамда капитал оқимининг қисқариши кўрсатилмоқда.
Шу кунларда чоп этилган “Жаҳон иқтисодиётининг истиқболлари” маърузасида бозори энди шаклланаётган биржа товарларини экспорт қилувчи мамлакатлар ҳамда ривожланаётган давлатлар нефть ва бошқа асосий хом ашёлар нархининг пасайишига қийинчилик билан мослашмоқдалар, бу эса прогнозлар пасайишини изоҳлайди. Мазкур мамлакатлар учун йил бошида тахмин қилинган 1,2 прогноз кўрсаткичи 0,4 фоизгача пасайтирилди.
$ 1 | 12304.98 | +0.130% |
1 | 13440.73 | +0.323% |
₽ 1 | 139.59 | +0.230% |