logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Тошкентда “Uzbekistan Agrotech Expo – 2016” ва “Uzbekistan Agromash Expo – 2016” кўргазмалари очилди

Тошкентда “Uzbekistan Agrotech Expo – 2016” ва “Uzbekistan Agromash Expo – 2016” кўргазмалари очилди

01/06/2016 13:10

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ”да агросаноат комплекси учун замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларнинг “Uzbekistan Agrotech Expo – 2016” XI халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдоси ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси ва машиналарининг “Uzbekistan Agromash Expo – 2016” V халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси очилди.

Кўргазмалар 3-июнга қадар давом этади ҳамда бу йилги энг муҳим иқтисодий воқеалардан бири десак хато қилмаган бўламиз.

“Uzbekistan Agrotech Expo – 2016” ва “Uzbekistan Agromash Expo – 2016” халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаларда Хитой, Жанубий Корея, Франция, Италия, Германия, Нидерландия, Бельгия, Австрия, Беларусь, Эрон, Россия ва дунёнинг бошқа давлатларидан бир юз етмишдан ортиқ компания иштирок этмоқда.

Кўргазмада «Doosan», «Daichi», «Deadong» (Жанубий Корея), «Case», «New Holland» (АҚШ), «Claas», «Lemken», «MAN» (Германия) ва дунёга машҳур бошқа етакчи компанияларнинг етмишдан ортиқ турдаги маҳсулоти намойиш этилмоқда.

Анъанавий тарзда ўтказилаётган ушбу кўргазмалар қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий минитехнологияларни кенг жалб қилиш, маҳсулотлар турини кўпайтириш ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Хусусан, 2015 йилда ўтказилган мазкур кўргазма доирасида деҳқон ва фермер хўжаликлари, агрофирмалар, кичик корхоналар умумий қиймати 174,8 миллиард сўм бўлган қарийб 600 шартнома ва келишув имзоланган эди.

«Uzbekistan Agromash Expo – 2016» халқаро кўргазмасида ўнта мамлакатдан қишлоқ хўжалиги техника ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқарадиган йигирмадан зиёд етакчи компания, «Агрегат заводи» ва «Чирчиққишлоқмаш» акциядорлик жамиятлари таркибига кирадиган корхоналар, тижорат банклари ва лизинг компаниялари иштирок этмоқда.

Ўтган йилгидан ҳам кўпроқ шартномалар имзоланиши кутилаётган бу йилги кўргазмаларда мамлакатимизнинг барча ҳудудидан фермерлар, кичик бизнес субъектлари таклиф этилган. Харидларни молиялаштириш бўйича тижорат банклари, лизинг ва суғурта компаниялари мутахассислари томонидан зарур маслаҳатлар берилмоқда. Шартномаларни расмийлаштириш, сотиб олинган ускуналарни манзилга етказиш бўйича зарур ёрдам кўрсатилади.

Халқаро кўргазмалар доирасида замонавий технологиялар тақдимоти, фермерлар учун семинар-учрашувлар ўтказилаётир.

Охирги янгиликлар

Ўзбекистон бош гастроэнтерологи: «Бутун дунёда ошқозон саратони барча онкологик касалликлар орасида олтинчи, мамлакатимизда иккинчи ўринда туради»

29/05/2023Батафсил

Ўзбекистон Президенти Туркия етакчисини Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

28/05/2023Батафсил

Президент истироҳат боғидаги шароитларни кўздан кечирди

28/05/2023Батафсил

МБ валюта курслари 23/05/2023

$ 1 11450.03 -0.245%
€ 1 12387.79 -0.088%
₽ 1 143.41 -0.306%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+