logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК 596 млн. АҚШ долларилик лойиҳаларни амалга оширади

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК 596 млн. АҚШ долларилик лойиҳаларни амалга оширади

19/05/2016 16:09

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК 2016-2020 йилларда умумий қиймати $596 млн. АҚШ долларилик 180 та инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Шундан хорижий инвестициялар ва халқаро молия ташкилотларининг кредитлари ҳисобига 74 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, бунга 163 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар жалб этилиши белгиланган.

2016 йилда амалга оширилиши бошланаётган, жами қиймати 428,7 млн. долларлик 108 та лойиҳа бўйича белгиланган ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 21 та лойиҳа бўйича лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилмоқда, 12 та лойиҳа бўйича маҳаллий ҳокимликлар томонидан ер майдонлари ажратилган, 22 та лойиҳа ташаббускорлари томонидан қурилиш ишлари амалга оширилмоқда, 23 та лойиҳа бўйича молиялаштириш бошланган, 17 та лойиҳада ускуналарни танлаш ва уларни олиб келиш учун шартномалар тузиш ишлари амалга ошириляпти.

Бундан ташқари, президентимиз қарори билан ташкил этилган янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи ихтисослаштирилган «Ўзагроэкспорт» ташқи савдо компанияси томонидан ҳам қисқа муддат ичида бир қатор ишлар ималга оширилиб, сезиларли натижалар қайд этилмоқда. Хусусан, акциядорлик жамияти шаклидаги ихтисослаштирилган “Ўзагроэкспорт” ташқи савдо компанияси томонидан жорий йилнинг 11-май ҳолатига кўра, республикамизда етиштирилган 1 миллион 276 минг тонна ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича хорижий шериклар ва тайёрлов корхоналари билан жами 176 та 1 миллиард 374 миллион АҚШ доллари қийматидаги узоқ ва қисқа муддатли комиссия шартномалари имзоланиши таъминланди.

Республикада мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, экспорт салоҳиятини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталадиган бўлсак, бу кўрсатгич жорий йилнинг 10 май холатига кўра республика буйича жами 1 миллион 567 минг тонна мева, сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотларини харид қилиш бўйича шартномалар тузилди.

Охирги янгиликлар

Ўзбекистон ва БАА етакчилари кўп қиррали шерикликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар

03/12/2023Батафсил

Ўзбекистон Президенти “Tadweer” компанияси раҳбарини қабул қилди

03/12/2023Батафсил

Ўзбекистон Президенти “Air Products” компанияси билан ҳамкорликдаги жорий ва истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилди

03/12/2023Батафсил

МБ валюта курслари 15/11/2023

$ 1 12289.98 +0.072%
€ 1 13169.94 +0.325%
₽ 1 134.50 +0.817%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+