Афғонистон Президентига ҳамдардлик мактуби
02/06/2017 15:34
Афғонистон Президентига ҳамдардлик мактуби
02/06/2017 15:34
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига Қобул шаҳри марказида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб бегуноҳ кишиларнинг нобуд бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Давлатимиз раҳбари Афғонистон Президенти ва биродар Афғонистон халқига чуқур таъзия изҳор этди. Қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини етказиб қўйишни сўради. Жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилади.
$ 1 | 12727.96 | +0.134% |
1 | 13781.84 | +0.459% |
₽ 1 | 139.46 | +0.288% |