ЙХҲТнинг Низоларни олдини олиш бўйича маркази директори билан учрашув бўлиб ўтди
12/05/2017 15:37
ЙХҲТнинг Низоларни олдини олиш бўйича маркази директори билан учрашув бўлиб ўтди
12/05/2017 15:37
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Низоларни олдини олиш бўйича маркази директори Марсел Пешко билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЙХҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, минтақа муаммолари ва бошқа мавзулар ташкилот кун тартиби нуқтайи назаридан муҳокама қилинди.
Мамлакатимизда қабул қилинган 2017-2021-йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада чуқурлаштиришдан томонлар манфаатдор эканлиги эътироф этилди.
Учрашувда ЙХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Коордиатори Жон МакГрегор иштирок этди.
02/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |