logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Мавсум даврида шакар билан таъминлаш ҳолати

Мавсум даврида шакар билан таъминлаш ҳолати

17/05/2016 16:53

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан, мавсум олди шакар маҳсулотига бўлган талабнинг ошишини ҳисобга олган ҳолда, истеъмолчиларни етарли даражада маҳсулот билан таъминлаш, маҳсулотнинг сунъий танқислигини келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатларни бартараф этиш мақсадида, амалий ишлар бажарилмоқда.

Жумладан, шакар ишлаб чиқарувчи “Хоразм шакар” АЖ ҚК ҳамда “Ангрен шакар” МЧЖ ХК ларига мавсум олди шакар маҳсулоти ҳажмларини ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Амалга оширилган ишлар давомида, жорий йилнинг январ-апрел ойларида ишлаб чиқарилган шакар маҳсулоти ҳажмлари, ўтган йилнинг шу ойларига нисбатан ўсиш суръати 118,6% ни ташкил этди.

Шу билан бирга, 2016 йилнинг май-август ойларида ҳар ой учун ўртача биржа савдоларига қўйиладиган маҳсулот ҳажмлари ўтган апрел ойига нисбатан 1,6 марта кўпроқ маҳсулот қўйилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда республиканинг барча ҳудудларида, шу жумладан Тошкент шаҳрида 1 кг шакарнинг улгуржи нарҳи 3200 сўмни ташкил қилган. Шунингдек, йирик супермаркетларда истеъмолчиларга қулай бўлиши учун 1 кг, 2 кг ва 5 кг қадоқланган ҳолда шакар савдоси ташкил қилинган бўлиб, уларнинг чакана нархи 1 кг учун 3700 сўмдан ошмаслиги таъминланган.

Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан доимий равишда жойлардаги савдо корхоналари томонидан шакар маҳсулотини белгиланган нархлардан юқори бўлмаган нархларда сотилиши назорат қилиб келинмоқда.

Охирги янгиликлар

Ўзбекистон бош гастроэнтерологи: «Бутун дунёда ошқозон саратони барча онкологик касалликлар орасида олтинчи, мамлакатимизда иккинчи ўринда туради»

29/05/2023Батафсил

Ўзбекистон Президенти Туркия етакчисини Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

28/05/2023Батафсил

Президент истироҳат боғидаги шароитларни кўздан кечирди

28/05/2023Батафсил

МБ валюта курслари 23/05/2023

$ 1 11450.03 -0.245%
€ 1 12387.79 -0.088%
₽ 1 143.41 -0.306%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+