Ўзбекистон ва Қозоғистон 15 майдан бошлаб М-39 трассасида автомобиль қатновини тиклашади
01/05/2017 11:10
Ўзбекистон ва Қозоғистон 15 майдан бошлаб М-39 трассасида автомобиль қатновини тиклашади
01/05/2017 11:10
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ва Қозоғистон жорий йилнинг 15 майидан бошлаб М-39 трассасидаги автомобиль қатновини қайта тиклашади ва шу билан Тошкент ва Самарқанд ўртасидаги масофа анча қисқаради.
Ўзбекистон Республикаси Презизентининг 26 апрелдаги қарорига биноан, 15 майдан бошлаб Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидаги “Оқ олтин” ва “Малик” автомобиль ўтказиш пунктлари ишлай бошлайди.
Қарорда қайд этилишича, мазкур пунктлар фақатгина енгил автомобиллар учун очиқ, мазкур пунктлар орқали тижорат юкларининг ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Эслатиб ўтамиз, М-39 автойўли 2006 йилда ёпилган эди. Мазкур йўл очилгандан сўнг, Тошкентдан Самарқандгача бўлган йўл 89 км.дан 24,5 км.гача қисқаради.
$ 1 | 12727.96 | +0.134% |
1 | 13781.84 | +0.459% |
₽ 1 | 139.46 | +0.288% |