Банкларнинг жами депозитлари 36,8 трлн. сўмни ташкил этди
22/04/2016 11:02
Банкларнинг жами депозитлари 36,8 трлн. сўмни ташкил этди
22/04/2016 11:02
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тижорат банкларининг ресурс базасини кўпайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижасида банкларнинг жами депозитлари миқдори йилдан йилга ошиб бормоқда. Хусусан, ушбу кўрсаткич 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 27,6 фоиз ўсиб, 2016 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, 36,8 трлн. сўмни ташкил этди.
Ҳисобот йилида молиявий хизматлар таркибида, бевосита банк хизматларининг улуши 89,6 фоизга етиб, бу кўрсаткич ҳам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 баробар ошди. Бу эса, аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига замонавий банк хизматлари кўрсатиш сифати ва кўламини кенгайтириш борасида кўрилаётган мақсадли чора-тадбирларнинг самарасидир.
Республикамизда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Муомалага чиқарилган пластик карточкалар сони мутассил ортиб, уларнинг умумий сони бугунги кунга келиб 17,1 млн. донадан ошиб, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларига ўрнатилган ҳисоб-китоб терминалларининг сони эса 190,8 мингтага етди.
12/05/2024Батафсил
11/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |