“GM Uzbekistan” хизмат сифатини яхшилаш мақсадида сўровнома ўтказмоқда
25/01/2017 17:00
“GM Uzbekistan” хизмат сифатини яхшилаш мақсадида сўровнома ўтказмоқда
25/01/2017 17:00
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “GM Uzbekistan” компанияси 2017 йилнинг 25 январидан мижозларга хизмат кўрсатиш ва маҳсулот сифатини яхшилаш бўйича тавсияларни ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни олиш мақсадида сўровнома ўтказишни бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил Ўзбекистонда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинди. Ўзбекистон раҳбарияти томонидан аҳоли ҳамда тадбиркорлар дуч келаётган мавжуд муаммоларни ҳал этиш вазифасини қўйди.
Сўровнома 2017 йилнинг 3 февралига қадар давом этади. Сўровнома даврида келган барча таклиф ва тавсияларни таҳлил қилиб чиққандан сўнг, “GM Uzbekistan” компанияси ўз фаолиятини такомиллаштириш бўйича режа-дастур қабул қилмоқчи. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида қарор қабул қилиниши керак бўлган масалалар кўриб чиқиш учун мамлакат раҳбариятига юборилади.
“GM Uzbekistan” компанияси барчани мазкур сўровномада фаол иштирок этишга ҳамда мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш борасидаги таклифларни қуйидаги ҳаволалар орқали киритишларини сўрайди:
ўзбек тилида:
https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSd2JxLTKNMDHDlRkud2oLRVBE6rIvrfCOH7yzx9gunhKhO2MQ/viewform
рус тилида:
https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdPT2z1e7kYLZoIdeX4CZWewmun-wbcBgzScV-pdANYqN458A/viewform
Биз учун ҳар бир истеъмолчининг фикри муҳим. Ўзингизнинг муаммоли саволларингизни, истак ва таклифларингизни максимал даражада қисқа ва лўнда акс эттиринг.
01/05/2024Батафсил
30/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |