logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Uzbekistan Airways янги “Business Lounge”ни фойдаланишга топширди

Uzbekistan Airways янги “Business Lounge”ни фойдаланишга топширди

21/04/2016 15:47

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Тошкент” халқаро аэропортида қайта таъмирлашдан сўнг, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ҳамда бошқа авиакомпанияларнинг бизнес-класс орқали учадиган пассажирларга юқори даражадаги мақомда хизмат кўрсатишга мўлжалланган янги Business Lounge Uzbekistan Airways фойдаланишга топширилди.

Янги Business Lounge Uzbekistan Airways дизайнини ишлаб чиқаришда энг сўнгги архитектура янгиликлари ва технологиялари инобатга олинди. Бу ерда жаҳон стандартларига жавоб берадиган пассажирларни рўйхатга олиш ҳамда юкларни текшириш учун энг замонавий техник ва технологик ускуналар ўрнатилган.

160 ўриндиқдан иборат кенг ва шинам 350 кв.м.ли кутиш залида она ва бола хонаси, душ қабул қилиш кабиналари, тиббиёт пункти, Duty free солиқсиз савдо магазинлари ишлаб турибди. Шунингдек, пассажирлар хизматида кенг турдаги таомлар ва ичимликларни ўз ичига олган кафе-бар бор.

Юмшоқ мебель, кенг форматли телеэкран, бепул Wi-Fi ва янги газета журналлар учишгача бўлган вақтингизнинг мароқли ва фойдали ўтишига замин яратади. Янги Business Lounge Uzbekistan Airways жисмоний имконияти чекланган шахслар учун ҳам махсус хизмат кўрсатади.

Охирги янгиликлар

ФАО Ўзбекистонда ер деградациясига қарши курашиш учун иқлимга мослаштирилган буғдой етиштиришни қўллаб қувватлайди

23/03/2023Батафсил

Рамазон ойининг бошланиши 23 мартга тўғри келади

22/03/2023Батафсил

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда БАА Президенти девонининг таълим ва тадқиқотлар бўйича котибияти ўртасида англашув меморандуми имзоланди

18/03/2023Батафсил

МБ валюта курслари 17/03/2023

$ 1 11417.98 -0.276%
€ 1 12123.61 -0.837%
₽ 1 149.33 -1.256%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+