ЖБ: 2017-йилда Ўзбекистонда ЯИМнинг ўсиши 7,4 фоизни ташкил этади
11/01/2017 12:02
ЖБ: 2017-йилда Ўзбекистонда ЯИМнинг ўсиши 7,4 фоизни ташкил этади
11/01/2017 12:02
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жаҳон Банкининг январь сонидаги “Жаҳон иқтисодиётининг истиқболлари” номли маърузасида 2017-йилда Ўзбекистонда ЯИМнинг ўсиши 7,4 фоизни ташкил этади дейилган.
2017-йилнинг 10-январь куни Жаҳон Банки “Жаҳон иқтисодиётининг истиқболлари” номли маърузани чоп этди. Сешанба куни чоп этилган маърузада қайд этилишича, ўтган йили бутун дунёда кузатилган иқтисодий кўрсаткичларнинг пасайишидан сўнг, 2017-йилда 2,7 фоизгача ўсиш кутилмоқда.
Банк экспертларининг прогнозига кўра, 2018-2019-йилларда Ўзбекистонда ЯИМнинг ўсиши 7,4 фоизни ташкил этади. Қайд этамиз, Жаҳон банки 2016-йилнинг июнь ойидаги прогнозига қараганда Ўзбекистонда ЯИМнинг 2017-2018-йиллардаги ўсишини 0,2 фоизга оширган.
Жаҳон банкининг прогнозига кўра, 2016-йилда Ўзбекистонда ЯИМнинг ўсиши 7,3 фоизни ташкил этди.
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |