Ўзбекистон ва Қозоғистон вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
15/12/2016 11:24
Ўзбекистон ва Қозоғистон вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
15/12/2016 11:24
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 13-14-декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини инвентаризация қилиш ва такомиллаштириш бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги делегациясига Халқаро-ҳуқуқий департмент директори Арман Исетов бошчилик қилди.
Учрашув чоғида ҳамкорликнинг шартномавий ҳуқуқий асослари инвентаризациясидан ўтказилди, икки томонлама ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳамда ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш ва кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Музокаралар давомида ташқи сиёсат идоралари ҳуқуқий хизматларининг фаолияти тўғрисида ҳам фикр алмашилди.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |