Мирзиёев Туркия халқига чуқур таъзия билдирди
12/12/2016 14:30
Мирзиёев Туркия халқига чуқур таъзия билдирди
12/12/2016 14:30
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев Истамбул шаҳрида юз берган ва кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган террорчилик ҳаракати муносабати билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғонга ва бутун Туркия халқига чуқур таъзия билдирди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Мамлакатимиз Раҳбари мактубида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик сўзларини изҳор қилди.
Портлашув мосламаси “Бешиктош” стадиони атрофида ҳаракатга келтирилган, шу пайт маҳаллий жамоа “Бурсаспор” клуби билан учрашув ўтказаётган эди.
Истамбулдаги террорчилик ҳаракати қурбонларининг сони 39 нафарни ташкил қилди.
Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, ҳаммаси бўлиб 155 нафар одам жароҳатланган бўлиб, уларнинг 14 нафари оғир аҳволда.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |