Саида Мирзиёева АҚШ элчиси билан учрашув ўтказди
Toshkent, O‘zbekiston (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева мамлакатдаги АҚШ элчиси Жонатан Хеник билан учрашув ўтказди.
Учрашувда томонлар динамик ўзгарувчан вазиятларни инобатга олган ҳолда, АҚШнинг янги маъмурияти билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди.
Алоҳида эътибор аёллар учун имкониятларни кенгайтириш, таълим тизимини такомиллаштириш ҳамда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига қаратилди.
Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари бўйича фикр алмашилди.