logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Шавкат Мирзиёев Президент сайловида ғолиб чиқди

Шавкат Мирзиёев Президент сайловида ғолиб чиқди

05/12/2016 16:55

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига кўра, 2016-йилнинг 4-декабрь куни бўлиб ўтган Президент сайловида Шавкат Мирзиёев ғолиб чиқди.

2016-йилнинг 5-декабрь куни бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов, 2016-йилнинг 4-декабрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Шавкат Мирзиёев учун 88,61 фоиз, ёки 15,906 млн. нафар сайловчилар овоз берганлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг номзоди Ўзбекистон Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП)дан кўрсатилган эди.

“Ўзбекистон Республикаси Президентига сайловлар тўғрисида”ги Қонуннинг 35-моддасига биноан Шавкат Мирзиёевни мамлакат раҳбарлигига сайланган деб ҳисоблаш ҳуқуқини беради.

Сайловда 17,951 млн. нафар фуқаро иштирок этди, бу сайлаш ҳуқуқи бўлган ва рўйхатга киритилган барча сайловчиларнинг 87,73 фоизини ташкил этади. “Ўзбекистон Республикаси Президентига сайловлар тўғрисида”ги Қонуннинг 35-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасига Президент сайлови ўтган ҳисобланади.

Сайловда иштирок этган қолган номзодлар қуйидагича овоз олдилар: Хатамжон Кетмонов 3,73 фоиз, Наримон Умаров 3,46 фоиз ва Сарвар Отамуратов 2,35 фоиз.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг қайд этишича, Ўзбекистон Республикаси Президентига сайловлар натижаси 2016-йилнинг 14-декабригача ОАВ да чоп этилади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (МСК) 9-декабрь куни 2016-йилнинг 4-декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг якунларини маълум қилди.

09/12/2016

Хитой билан Ўзбекистон самимий ва бир-бирига ишонадиган яқин қўшни, қалин дўст ва ишончли шериклардир. Сиёсий ишонч, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик алоқалари мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган кундан бошлаб муваффақиятли ривожланмоқда.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон ўртасида Туркия томонининг ташаббуси билан 2016-йил 6-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, Ўзбекистон фаровонлиги йўлида давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизга улкан муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик ва барқарор тараққиёт тилайман.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида 2016-йил 6-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида Қозоғистон томонининг ташаббуси билан 2016-йил 5-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Охирги янгиликлар

Рақамлар ортидаги инсонлар меҳнати ва тақдири

27/05/2023Батафсил

«FlyArystan» Остона-Тошкент йўналиши бўйича рейсни йўлга қўймоқда

27/05/2023Батафсил

Президент жамоат транспортида юриб, хизмат сифатини кўрди

27/05/2023Батафсил

МБ валюта курслари 23/05/2023

$ 1 11450.03 -0.245%
€ 1 12387.79 -0.088%
₽ 1 143.41 -0.306%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+