10-ноябрдан бошлаб Андижондан Ургенчга поезд қатнай бошлайди
08/11/2016 15:25
10-ноябрдан бошлаб Андижондан Ургенчга поезд қатнай бошлайди
08/11/2016 15:25
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 9-ноябрдан бошлаб “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Андижондан Тошкентга № 94/93 рақамли тезюрар поездининг қатнай бошлашини маълум қилди.
“2016-йилнинг 9-ноябрдан бошлаб Андижондан Тошкентга № 94/93 рақамли тезюрар поезди қатнай бошлайди, - дейилади “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабарида.
Поезд Тошкентдан чоршанба кунлари соат 13:00 да жўнаб, Андижонга соат 19:10 да етиб келади. Андижондан поезд шанба кунлари соат 22:15 да жўнаб, Тошкентга соат 05:15 да етиб келади.
2016-йилнинг 10-ноябрдан бошлаб “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Андижондан Ургенчга № 393/394 рақамли тезюрар поездининг қатнай бошлашини маълум қилди.
Поезд Андижондан пайшанба кунлари соат 08:05 да жўнаб, Ургенчга жума куни соат 08:00 да етиб келади. Ургенчдан поезд жума кунлари соат 19:20 да жўнаб, Андижонга шанба куни соат 19:10 да етиб келади.
09/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |