“Ўзбекистон хаво йўллари” МАК 9 ойда 1,88 млн. йўловчига хизмат кўрсатди
31/10/2016 13:24
“Ўзбекистон хаво йўллари” МАК 9 ойда 1,88 млн. йўловчига хизмат кўрсатди
31/10/2016 13:24
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекистон хаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 2016-йилнинг 9 ойи давомида 1,88 млн. йўловчига хизмат кўрсатди, бу эса 2015-йилнинг шу даврига нисбатан 5 фоизга камдир. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар беради.
Матбуот хизматининг маълумотларига кўра, 2016-йилнинг январь-сентябрь ойларида авиакомпания томонидан 16692 та рейс амалга оширилди.
Жумладан, авиакомпания узоқ хориж мамлакатларга амалга оширган парвозлар 0,8 фоизга ошди, яқин хориж мамлакатларига бўлган парвозлар 4,2 фоизга камайди ва Ўзбекистон бўйича парвозлар 14,4 фоизга камайди.
“Ўзбекистон хаво йўллари” МАКнинг қайд этишича, битта рейсдаги йўловчилар сони 113 нафарни ташкил этди. Йўловчилар ўриндиғининг бандлиги 74,54 фоизни, тижорат бандлик эса 55,57 фоизни ташкил этди.
Авиакомпаниянинг юк ташувчи самолётлари томонидан 2016-йилнинг 9 ойи давомида 734 рейс амалга оширилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 46 тага кўпдир. Авиакомпания 30,6 минг тонна юк ташиди, бу эса 2015-йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 фоизга камдир.
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |