Наманган вилояти 790 млн. АҚШ долларлик мева-себзавот маҳсулотларини экспорт қилди
31/10/2016 13:13
Наманган вилояти 790 млн. АҚШ долларлик мева-себзавот маҳсулотларини экспорт қилди
31/10/2016 13:13
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилда Ўзбекистон Республикасининг Наманган вилояти 790 млн. АҚШ долларлик мева-себзавот маҳсулотларини экспорт қилди.
Жорий йилнинг 12-14-июль кунлари пойтахтимизда ўтказилган Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида вилоятдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослашган 50 дан ортиқ хўжалик юритувчи субъект 70 дан зиёд турдаги маҳсулотлари билан қатнашди. Ўнлаб хорижлик ҳамкорлар билан мева-сабзавот етказиб бериш бўйича 189 млн. АҚШ долларлик шартнома имзоланди, деб хабар беради ЎзА.
Вилоятда 463 минг деҳқон ва 7 минг 560 фермер хўжалиги фаолият юритмоқда. 225 минг гектардан зиёд майдонда мева-сабзавот етиштирилиб, 1 миллион 371,7 минг тонна ҳосил олиш, вилоят аҳолиси эҳтиёжидан ортган 364,8 минг тонна мева-сабзавотни экспорт қилиш режалаштирилган.
Шунга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида чет эл корхоналари билан 790 млн. АҚШ долларлик 124 экспорт шартномаси асосида ҳамкорлик қилинмоқда.
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |