Ўзбекистон йил охирига қадар “Talgo-250” электропоездини олади
31/10/2016 12:10
Ўзбекистон йил охирига қадар “Talgo-250” электропоездини олади
31/10/2016 12:10
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон 2016-йилнинг охирига қадар юқори тезликдаги “Talgo-250” электропоездини олади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг Матбуот хизмати хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Испаниянинг “Parentes Talgo S.А.” компанияси 2015-йилнинг ноябрь ойида умумий қиймати 38 млн. АҚШ долларилик иккита юқори тезликдаги электропоездларни сотиб олиш бўйича шартнома имзолашганди.
Иккита локомотив, 10 та йўловчи ва битта ресторан-вагондан иборат бўлган янги электропоезд 287 нафар йўловчини ташиш имконига эга.
Янги поездлардан “Тошкент-Бухоро” юқори тезликдаги темир йўл трассасида фойдаланилади.
Ҳозирда Ўзбекистонда иккита “Talgo” электропоездларидан фойдаланилмоқда. Юқори тезликда “Afrosiyob” поездлари “Тошкент-Самарқанд-Бухоро-Тошкент” йўналиши бўйича қатнамоқда.
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |