logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

“Election Times” Ўзбeкистонда бўлажак прeзидeнт сайловлари ҳақида

“Election Times” Ўзбeкистонда бўлажак прeзидeнт сайловлари ҳақида

25/09/2016 15:52

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Айни пайтда мамлакатимизда жорий йил 4-декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларига фаол тайёргарлик кўрилмоқда. Давлатимиз учун жуда муҳим бўлган ушбу сиёсий тадбир хорижий мамлакатларнинг оммавий ахборот воситаларида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

Жумладан, Покистонда чоп этиладиган “Election Times” газетаси саҳифасида Ўзбекистонда ўтказиладиган Президент сайловлари мавзусига бағишланган мақола босилиб чиқди. Унинг муаллифи - ушбу нашр бош муҳаррири, Покистон Адвокатлар ассоциациясининг доимий аъзоси Сафир Шоҳ Ҳусайн Ўзбекистон Республикасида бўлиб ўтган парламент сайловлари (2014-йил) ҳамда президент сайловлари (2015-йил) мониторингида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этган эди. Бу ҳақда “Жаҳон” АА хабар беради.

Мақолада Президент сайловлари жараёнининг ошкоралиги ва очиқлиги, умумийлик, тенглик, эркинлик ва яширин овоз бериш каби демократик сайловларнинг тамойилларига риоя этилишини мониторинг қилишлари учун Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Ислом ҳамкорлиги ташкилоти ва Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси сингари нуфузли институтларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг халқаро кузатувида иштирок этиш учун расман таклифномалар йўллагани қайд этилган.

Шунингдек, материалда “Миллий тикланиш” демократик партияси, Либерал-демократик партияси, Халқ демократик партияси, “Адолат” социал-демократик партияси сингари мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган сиёсий партияларнинг бўлиб ўтган пленумлари тўғрисидаги батафсил маълумотлар ҳам ўз аксини топган. Пленумлар чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида партияларнинг муносиб иштирокини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Президентлигига бўлажак номзод кўрсатиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилгани газетхонларнинг эътиборига ҳавола қилинган.

Мақола интиҳосида муаллиф газетхонларни республикамиз фуқароларига тенг сайлов ҳуқуқини берадиган ҳамда замонавий халқаро демократик андозаларга мос келадиган Ўзбекистон сайлов қонунчилиги, сайловлар ўтказилишининг шакллари, услуб ва технологиялари ҳақидаги маълумотлар билан яқиндан таништирган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (МСК) 9-декабрь куни 2016-йилнинг 4-декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг якунларини маълум қилди.

09/12/2016

Хитой билан Ўзбекистон самимий ва бир-бирига ишонадиган яқин қўшни, қалин дўст ва ишончли шериклардир. Сиёсий ишонч, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик алоқалари мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган кундан бошлаб муваффақиятли ривожланмоқда.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон ўртасида Туркия томонининг ташаббуси билан 2016-йил 6-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, Ўзбекистон фаровонлиги йўлида давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизга улкан муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик ва барқарор тараққиёт тилайман.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида 2016-йил 6-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида Қозоғистон томонининг ташаббуси билан 2016-йил 5-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Охирги янгиликлар

Рақамлар ортидаги инсонлар меҳнати ва тақдири

27/05/2023Батафсил

«FlyArystan» Остона-Тошкент йўналиши бўйича рейсни йўлга қўймоқда

27/05/2023Батафсил

Президент жамоат транспортида юриб, хизмат сифатини кўрди

27/05/2023Батафсил

МБ валюта курслари 23/05/2023

$ 1 11450.03 -0.245%
€ 1 12387.79 -0.088%
₽ 1 143.41 -0.306%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+