Астраханда Ўзбекистоннинг биринчи Президентини хотирлашди
07/09/2016 17:28
Астраханда Ўзбекистоннинг биринчи Президентини хотирлашди
07/09/2016 17:28
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 5-6-сентябрь кунлари “Ўзбекистон” номли ўзбек маданиятини сақлаш ва ривожлантириш бўйича Астрахан минтақавий жамоатчилик ташкилоти Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириш маросимини ташкил этди.
Мазкур тадбир Астрахан давлат тиббиёт университети ва “Ўзбекистон” номли ўзбек маданиятини сақлаш ва ривожлантириш бўйича Астрахан минтақавий жамоатчилик ташкилоти биносида бўлиб ўтди.
Тадбирда Астрахан шаҳри аҳолиси, Ўзбекистон Республикасидан келган талабалар, Астрахан шаҳрида яшовчи Ўзбекистон фуқаролари қатнашиб, буюк давлат арбоби хотирасига ўзларининг чуқур ҳамдардликларини билдиришди.
Барча хоҳловчилар Таъзия китобида мазкур қийин дамларда ўзбек халқига ҳамдардлик сифатида ўз дил сўзларини ёзиб қолдирдилар.
28/03/2024Батафсил
$ 1 | 12570.00 | +0.024% |
1 | 13698.79 | -0.378% |
₽ 1 | 136.91 | -0.270% |