Сув ва экология бўйича учрашувга доир
25/01/2016 14:42
Сув ва экология бўйича учрашувга доир
25/01/2016 14:42
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 23-январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокидаги экспертлар учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбир давомида сув-экология соҳаси ва иқлим ўзгаришига оид долзарб масалалар муҳокама қилинди ҳамда ўтган йил якунлари сарҳисоб қилиниб, 2016-йил режалари белгиланди.
Вазирлик ва идораларга Ўзбекистон Республикаси вакилларининг қуйидаги тадбирлардаги иштироки якунлари тўғрисидаги маълумот тақдим этилди:
- “ЙХҲТ минтақасида сув ресурсларини бошқариш – ҳамкорлик орқали хавфсизлик ва барқарорликни ошириш” мавзусига бағишланган ЙХҲТнинг 23-иқтисодий ва экологик форумига илк тайёрлов учрашуви (2015-йил 26-27-январь, Вена шаҳри);
- “Сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда атроф муҳитни ҳимоя қилишнинг муҳим жиҳатлари” халқаро сув форуми (2015-йил 2-5-апрель, Ашхобод шаҳри);
- “Биз истаган келажак” мавзусига бағишланган еттинчи Халқаро сув форуми (2015-йил 12-17-апрель, Дегу ва Гёнгбук шаҳарлари);
- “ЙХҲТ минтақасида сув ресурсларини бошқариш – ҳамкорлик орқали хавфсизлик ва барқарорликни ошириш” мавзусига бағишланган ЙХҲТнинг 23-иқтисодий ва экологик форумига иккинчи тайёрлов учрашуви (2015-йил 11-13-май, Белград шаҳри);
- “ЙХҲТ ҳудудида сув ресурсларини бошқариш: ҳамкорлик орқали хавфсизлик ва барқарорликни ошириш” мавзусига бағишланган ЙХҲТнинг 23-иқтисодий ва экологик форумининг якуний учрашуви (2015-йил 14-16-сентябрь, Прага шаҳри); - “Марказий Осийода сув ва яхши қўшничилик муносабатлари”га бағишланган вазирлар конференцияси (2015-йил 7-8-сентябрь, Берлин шаҳри);
- Атроф муҳит ва сув ресурслари бўйича юқори даражадаги “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” бешинчи конференцияси (2015-йил 12-13-октябрь, Милан шаҳри)
Учрашув иштирокчилари Ўзбекистоннинг хориж мамлакатлари, жумладан Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлиги истиқболлари, шунингдек, республиканинг мазкур соҳадаги халқаро ташкилотлар билан алоқалари, сув-экология ва иқлим ўзгариши бўйича Ўзбекистон манфаатларини илгари суриш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
26/04/2024Батафсил
25/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |