Eng so'nggi yangiliklardan xabardor bo'ling
Telegram kanalimizga obuna bo'ling
Toshkent, O‘zbekiston (UzDaily.uz) — “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси учинчи LET L-410 самолётини қабул қилиб олди, деб хабар бермоқда матбуот хизмати.
Самолёт минтақавий ҳаво қатновини кенгайтириш учун ишлатилади ва Silk Avia шўба корхонаси паркига қўшилади.
Ҳозирда Silk Авиа авиапаркида иккита LET L-410 самолёти мавжуд бўлиб, улар қуйидаги йўналишларда парвозларни амалга оширади: Нукус – Мўйноқ – Нукус (душанба, жума ва якшанба кунлари), Тошкент – Шаҳрисабз – Тошкент (чоршанба ва шанба кунлари), шунингдек, Тошкент - Зомин - Тошкент (кундалик).