Eng so'nggi yangiliklardan xabardor bo'ling
Telegram kanalimizga obuna bo'ling
Toshkent, O‘zbekiston (UzDaily.uz) — 2024 йил январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 43,8 минг тонна майиз экспорт қилиб, $64,8 миллион даромад олди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Энг йирик харидор Туркия бўлиб, у 7,48 минг тонна майиз харид қилди. Хитой эса 6,73 минг тонна маҳсулот импорт қилган ҳолда иккинчи ўринни эгаллади.
Қозоғистон 6,04 минг тонна, Россия эса 3,3 минг тонна майиз сотиб олди.
Бирлашган Араб Амирликларига 2,76 минг тонна, Бразилияга эса 2,37 минг тонна майиз экспорт қилинди.
Қолган 15,14 минг тонна маҳсулот эса бошқа давлатларга етказиб берилди.