Республика Марказий банкида банк тизимининг 2012 йилнинг I чорагидаги фаолияти якунлари ҳамда мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов томонидан Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 19 январдаги мажлисида белгилаб берилган 2012 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларининг ижроси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 20 апрелдаги йиғилишида банк тизими олдига қўйилган вазифаларнинг муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган Бошқарув мажлиси бўлиб ўтди.
24/04/2012Батафсил
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббусига кўра, мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалардан кенг жамоатчиликни хабардор қилиб бориш мақсадида, вазирлик ва идоралар раҳбарларининг оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда тадбиркорлик субъектлари раҳбар ва мутахассислари билан учрашувлари ташкил этиб борилмоқда.
14/04/2012Батафсил
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2012 йил 9 апрелда тасдиқланган дастурга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган Ҳиндистон Республикаси Молия вазирлигининг Тўғри солиқлар марказий идораси раиси жаноб Лакшман Дас бошчилигидаги расмий делегацияни 11 апрель куни Давлат солиқ қўмитасида бўлди.
14/04/2012Батафсил
11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Ахборот технологиялари ассоциацияси ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда ташкил этилган "BankExpo-2012” йиллик миллий кўргазмаси ниҳоясига етди.
14/04/2012Батафсил
$ 1 | 11450.03 | -0.245% |
1 | 12387.79 | -0.088% |
₽ 1 | 143.41 | -0.306% |