“Zhongye Wanda” компанияси Наманган шаҳрида меҳмонхона комплекси, бизнес-апартаментлар, 20 қаватли офис биносини ўз ичига олган ақлли экошаҳар қуриш лойиҳасини намойиш этди. Умумий қиймати 70 млн доллар бўлган бу лойиҳа 20 гектар майдонда барпо этилиши кўзда тутилган. Лойиҳани амалга ошириш муддати 3 йил экани қайд этилди.
25/02/2019Батафсил
Вазни 350 ва 550 тонна бўлган иккита йирик технологик ускуна Ўзбекистон ҳудудида ҳаракатланмоқда. У март ойида Қашқадарё вилоятидаги синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича заводнинг қурилиш майдончасига етказилади (GTL лойиҳаси). Янги заводдан кўзланган мақсад асосий табиий газга чуқур ишлов бериш орқали керосин, дизель ёқилғиси, нафта ва суюлтирилган газ ишлаб чиқаришдан иборат.
25/02/2019Батафсил
Ўзбекистон Қозоғистондаги кийим-кечак импорти бўйича биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда “LS сайти маълум қилмоқда. 2018 йилда қўшни мамлакат $ 512,3 миллион 34,5 минг тонна кийим-кечак импорт қилди. Унинг ҳажми 4,9% га пасайиб, маблағ эса 5,5%га ошди.
23/02/2019Батафсил
қонун лойиҳаси билан киритилаётган ўзгартишларга мувофиқ, эндиликда юридик шахсларнинг кўчмас мулкини сотиш тўғрисидаги шартномасини нотариал тасдиқлашнинг мажбурий тартибини ҳамда акциядорлик ва масъулияти чекланган жамиятларнинг устав капиталининг мининал қийматига қўйилган талабларни бекор қилиш ва устав капиталининг энг кам миқдорига оид талабларни лицензия талаблари билан белгилашга доир нормалар киритилмоқда. Шунингдек, акциядорлик жамиятлари устав капиталидаги чет эллик инвесторнинг улуши камида 15 фоизни ташкил этиши кераклиги тўғрисидаги талабни ҳам бекор қилиш кўзда тутилмоқда.
23/02/2019Батафсил
Ҳар йили ўтказиладиган савдо ва саноат бўйича йиғилишлари Ўзбекистон ва Буюк Британия тадбиркорларини бир ерга жамлаб, ҳар икки томонга икки мамлакатда бизнес учун мавжуд имкониятлар ҳақида кўпроқ ўрганиш имконини яратиб беради. Тадбир икки қисмдан: расмий ялпи сессия ва хусусий сетор сессияларидан иборат бўлади. Жорий йилда 55 дан ортиқ Буюк Британия компаниялари 100 дан ошиқ вакиллари орқали тадбирда иштирок этадилар, бу ҳар қачонгидан ҳам каттароқ кўрсатгичдир.
23/02/2019Батафсил
2019 йил 21 февраль куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Жаҳон савдо ташкилоти директор ўринбосари жаноб Аллан Волфь билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш ташаббуси доирасида музокара жараёнини жадаллаштириш зарурияти, шунингдек, Ўзбекистон қонунчилигининг ташқи бозор шароитларига мослашиши учун хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ташқи савдода тадрижий тарзда икки ва кўп томонлама келишувларни имзолаш аҳамияти таъкидланди.
23/02/2019Батафсил
Савдо ҳажмини оширишга қаратилган чора-тадбирлардан ташқари, ҳар икки томон ўсимликчилик ва балиқчилик, илмий-техникавий ривожланиш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва бошқа соҳаларда тегишли идоралар ўртасида тажриба алмашишга тайёр эканлигини билдирди.
23/02/2019Батафсил
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни нефть-газ ва кимё саноатида олиб борилаётган ислоҳотлар натижадорлигини таҳлил қилиш, ушбу тармоқларни тизимли ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
22/02/2019Батафсил
"Ўзбекнефтегаз" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Сайидов ва "Bluestone Group" компаниясининг ижрочи директори Shlomo Wolf ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.
22/02/2019Батафсил
Давлат ва хусусий секторда манфаатдор томонлар иштирокида Халқаро молия корпорацияси ва Жаҳон банкининг биргаликда тайёрлаган тадқиқотида Ўзбекистон экспортга йўналтирилган иқтисодиётни фуқаролик авиацияси, ахборот-коммуникация технологиялари, кимё саноати ва мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ўз ичига олган бир қатор тармоқларни ислоҳ қилиш ва модернизация қилиш йўли билан хусусий сектор орқали таъминлаши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
21/02/2019Батафсил
$ 1 | 12667.00 | +0.022% |
1 | 13481.49 | -2.022% |
₽ 1 | 135.77 | -0.506% |