Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Австралия U-16 билан ўртоқлик ўйини ўтказади
02/08/2016 18:09
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Австралия U-16 билан ўртоқлик ўйини ўтказади
02/08/2016 18:09
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Шу йилнинг 5 сентябрь – 2 октябрь кунлари Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентдаги йиғини доирасида Уммон ўсмирлар термасига қарши иккита назорат ўйинини ўтказди.
25-июль куни бўлиб ўтган дастлабки ўйинда Темур Олимхўжаев шогирдлари йирик – 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. 27-июлда бўлиб ўтган иккинчи ўйинда эса нурсиз дуранг қайд этилди – 0:0.
Таъкидлаш керакки, жамоа 9-сентябрь куни Ҳиндистонга учиб кетилади. 10-сентябрда эса Темур Олимхўжаев шогирдлари Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида Австралия ўсмирлари билан ўртоқлик учрашуви ўтказишади.
Бу мусобақа олдидан сўнгги назорат учрашуви бўлади ва 15-сентябрдан расмий ўйинлар бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати финал босқичида КХДР, Таиланд ҳамда Яман ўсмирлар терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.
$ 1 | 12570.00 | +0.024% |
1 | 13698.79 | -0.378% |
₽ 1 | 136.91 | -0.270% |