logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Кийиниш услуби электр энергияси сарфига қандай таъсир қилади?

Кийиниш услуби электр энергияси сарфига қандай таъсир қилади?

14/05/2023 08:46

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) кийиниш услубининг хоналардаги совутиш тизимига таъсирини таҳлил қилди: костюм ва галстуклар ўрнига қулай кундалик кийимга ўтиш ички энергия истеъмолига сезиларли таъсир кўрсатиши, харажатларни камайтириш ва иқлим учун фойдали бўлиши мумкин.

Ўзбекистон бўйича маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики, бинолардаги кондиционерлар ҳароратини 2 даражага пасайтириш 293 миллион кВт-соат электр энергиясини тежаш ва СО2 ажралишини 155,8 минг тоннага камайтириш имконини беради.

Хоналарни совитиш учун сарфланаётган энергия дунёда истеъмол қилинаётган электр энергиясининг 10 фоизини, йиллик иссиқхона газлари ажралишининг салкам 4 фоизи (1,950 миллион тонна) ни ташкил этади.

Кондиционер ҳароратини (совутиш тартибида) 1°С га ошириш истеъмол қилинадиган электр энергиясини 7 фоизга тежайди, енгил кийим кийиш эса хонадаги идеал ҳароратни Цельсий шкаласи бўйича 2 даражага оширади.

Қулай ҳарорат оралиғи 23,5°С дан (костюмдаги ишчи учун)

29°С гача (ёзги кийимдаги киши учун) ташкил қилади. Аммо кўп ҳолларда термостат кўрсаткичи энг қуйи чегарага ўрнатилади ва натижада ишчиларнинг катта қисми ҳатто йилнинг жазирама кунларида ҳам иссиқ кийим кияди.

Баъзи мамлакатларда костюм ва галстукли ишчилар учун қулай ҳарорат яратиш учун кондиционерлардан фойдаланмасликк ҳаракат қилинмоқда ва қулай кундалик кийимлар кийиш рағбатлантирилаяпти. Жумладан:

Япония ҳукумати томонидан ҳар йили ўтказиладиган «Cool Biz» тадбири орқали офисларда рухсат этилган кийиниш услубини ўзгартириш рағбатлантирилади ҳамда энергияни тежашга эришилади.

Жанубий Корея ҳам 2006-йилдан «Cool Biz» тадбирини татбиқ эта бошлади. 

БМТ Бош котиби энергия сарфини камайтириш ва БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳининг углерод изини камайтиришга қаратилган «Cооl UN» ташаббуси билан чиқди.

Шанхайнинг Луцзяцзуй ҳудудидаги 32 та офис биносида костюм ва галстуклар енгил кийимларга алмаштирилган ҳамда хоналардаги ҳарорат икки даражага, яъни 26°С га кўтарилган.

«Мавсумга қараб кийиниш» объ-ҳаво омилини инобатга олган ҳолда ва қулайлик даражасидан келиб чиқиб кийинишни англатади. Бу нафақат ички энергия истеъмолини қисқартиради, балки харажатларни камайтиради ва иқлим учун ҳам фойдали.

 

 
 

 

 

Охирги янгиликлар

Японияда Марказий Осиё давлатлари энергетика вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди

27/09/2023Батафсил

ФАО Ўзбекистонда чигирткага қарши курашишни яхшилаш учун махсус ускуналар топширди

26/09/2023Батафсил

Темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

25/09/2023Батафсил

МБ валюта курслари 22/09/2023

$ 1 12190.01 +0.098%
€ 1 12987.24 -0.314%
₽ 1 126.91 +0.674%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+