logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Сенат Раиси БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори билан учрашди

Сенат Раиси БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори билан учрашди

13/05/2023 00:16

Сенат Раиси БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори билан учрашди

Жорий йилнинг 12 май куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори в.б. Рита Консуэло Фатима Видал Брюсни қабул қилди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон Республикасининг БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари билан ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, гендер тенглигини таъминлаш, шунингдек, экологик муаммолар, жумладан Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш масалаларига эътибор қаратилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистоннинг минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалаларни ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, мамлакат Президенти томонидан халқаро кун тартибининг долзарб масалалари бўйича илгари сурилган ташаббуслар БМТ томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Бу ўз навбатида, ушбу нуфузли тузилма билан муносабатлар изчиллик касб этаётганини англатади.

Сенат Раиси Ўзбекистон  БМТ ва унинг мамлакатимизда фаолият юритаётган ихтисослашган агентликлари ва муассасалари билан конструктив ва ишончли ҳамкорлик ривожланиб бораётгани, айниқса сиёсий мулоқот фаоллашгани, буни  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  сўнгги беш йил давомида БМТ Бош Ассамблеясининг 72, 75 ва 76-сессияларининг умумий муҳокамаларидаги иштирокидан ҳам кўриш мумкинлигини таъкидлаб ўтди. Шу муносабат билан БМТ тажрибасидан келиб чиққан ҳолда фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш, хотин-қизларнинг фаоллигини кучайтириш, шунингдек, ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мустаҳкамлаш муҳим эканлигини алоҳида қайд этди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва БМТ ўртасида самарали ҳамкорликнинг турли йўналишлари, жумладан, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, Парламент комиссияси томонидан Барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифалар бажарилиши бўйича ҳукуматнинг фаолияти юзасидан мунтазам назорат олиб борилиши таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, жорий йилда Ўзбекистон ўзининг иккинчи ихтиёрий миллий маърузасини тақдим этиши, уни тайёрлаш ва парламентда ўтказиладиган муҳокамалар хусусида фикр юритилди.

Ўз навбатида, Консуэло Видал Брюс самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни юксак баҳолади. Мамлакатимизнинг БМТ билан ҳамкорлиги янги босқичда ривожланаётганини таъкидлаб, БРМга эришишда парламентнинг ўрни муҳимлигини ва бу борада мунтазам равишда мулоқотни йўлга қўйиш ҳар жиҳатдан самарали эканини қайд этди. Шунингдек,  БМТ Ўзбекистон учун манфаатли бўлган йўналишлар бўйича кўмак кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди.

Дўстона руҳда кечган учрашув якунида тизимли мулоқотни давом эттириш, барқарор ривожланиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, умуман ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни кенгайтиришга келишиб олинди.

 

Охирги янгиликлар

Японияда Марказий Осиё давлатлари энергетика вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди

27/09/2023Батафсил

ФАО Ўзбекистонда чигирткага қарши курашишни яхшилаш учун махсус ускуналар топширди

26/09/2023Батафсил

Темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

25/09/2023Батафсил

МБ валюта курслари 22/09/2023

$ 1 12190.01 +0.098%
€ 1 12987.24 -0.314%
₽ 1 126.91 +0.674%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+