Қорақалпоғистонда 100 МВт қувватли янги шамол электр станцияси курилади
24/02/2022 14:47
Қорақалпоғистонда 100 МВт қувватли янги шамол электр станцияси курилади
24/02/2022 14:47
Қорақалпоғистонда 100 МВт қувватли янги шамол электр станцияси қурилиши давомида 400 нафар ишчи-ходимлар фаолият юритади ва станция ишга тушгач, 30 та янги ўрни яратилади.
Лойиҳа қиймати 108 миллион долларни ташкил этиб, давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида юз фоиз инвестор («ACWA Power») томонидан молиялаштирилади.
Маълумот учун: «ACWA Power» компанияси Ўзбекистонда умумий қуввати 2 600 МВт бўлган иссиқлик ва шамол электр станциялари қуради.
Хусусан, Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 500 МВтдан бўлган 2 та шамол электр станцияси қурилиб, 2024 йилнинг январь ойида ишга туширилади.
Шу билан бирга, компания томонидан Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида қуввати 1 500 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси қурилмоқда ва станция 2023 йилнинг тўртинчи чорагида ишга туширилади.
$ 1 | 12570.00 | +0.024% |
1 | 13698.79 | -0.378% |
₽ 1 | 136.91 | -0.270% |