logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

«МИСиС»нинг Олмалиқ филиалида ўқиётган илғор талабалар учун 3 хил стипендия жорий қилинади

«МИСиС»нинг Олмалиқ филиалида ўқиётган илғор талабалар учун 3 хил стипендия жорий қилинади

14/02/2022 10:12

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалида талабалар билан учрашди.

 

Вилоят ҳокимига Инновацион ривожланиш вазири Иброхим Абдурахмонов, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов ва шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ҳамроҳлик қилди.

Дастлаб меҳмонларга Филиалда рақамли муҳитни яратиш доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида тақдимот қилинди. Филиалнинг 2021-2030 йилларга мўлжалланган стратегик ривожланиш концепциясининг асосий йўналишлари, уларнинг ОКМКда амалга оширилаётган йирик инвестицион лойиҳалар билан уйғунлиги бўйича маълумот берилди.

Шундан сўнг меҳмонлар бу ерда профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун яратилган шароитлар билан танишди. Зойир Мирзаев илмий-тадқиқот ва ўқув-тажриба хоналарини кўздан кечириб, ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича масъуллар билан суҳбатлашди. Айниқса, филиал ҳузурида ташкил этилган «Гис-геомикс» илмий-ўқув ва муҳандислик марказида олиб борилаётган тадқиқот ишларига алоҳида қизиқиш билдирилди.

Ҳозирги кунда Филиал профессор-ўқитувчилари томонидан Республикамиз кон-металлургия саноати корхоналари муаммолари юзасидан жами 810 миллион сўмлик хўжалик шартномалари имзоланган ва Инновацион ривожланиш вазирлиги эълон қилган амалий мавзу бўйича 1 миллиард 288 миллион сўмлик илмий-тадқиқот ишлари бажарилмоқда. Мамлакатимиз ишлаб чиқариш корхоналарида юзага келаётган илмий муаммолар бўйича 1,5 миллиард сўмдан ортиқ илмий-тадқиқот ишлари бажарилиши режалаштирилган.

Ташриф доирасида профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашув ўтказилди. Унда талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олди.

– Энг изланувчан ва интилувчан ёшларимиз дунёнинг энг илғор тажрибаларини бориб ўзлаштирсин, – деди Зойир Мирзаев. – Бу борадаги билим ва кўникмаларини ўзимизда татбиқ этсин. Шу билан бирга, ёшлар миллийлигимиз ва маънавиятимизни унутмаслиги керак. Мана шундай ёшлар учун «Вилоят ҳокими стипендияси» ни жорий этамиз.

Шунингдек, суҳбат мобайнида инновацион ғоялар учун Инновацион ривожланиш вазирлиги ва технологиялар йўналиши бўйича ОКМК АЖнинг стипендиялари берилиши бўйича дастур тайёрланадиган бўлди.

Охирги янгиликлар

Ўзбекистон бош гастроэнтерологи: «Бутун дунёда ошқозон саратони барча онкологик касалликлар орасида олтинчи, мамлакатимизда иккинчи ўринда туради»

29/05/2023Батафсил

Ўзбекистон Президенти Туркия етакчисини Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

28/05/2023Батафсил

Президент истироҳат боғидаги шароитларни кўздан кечирди

28/05/2023Батафсил

МБ валюта курслари 23/05/2023

$ 1 11450.03 -0.245%
€ 1 12387.79 -0.088%
₽ 1 143.41 -0.306%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+