logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида қанча бемор даволанмоқда?

Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида қанча бемор даволанмоқда?

04/12/2021 14:30

Юртимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият аста-секин изга тушмоқда. Буни эса кунлик касалланишлар сонидан ҳам билиш мумкин. Бироқ дунёдаги эпидемик вазият ҳамон мураккаб бўлиб қоляпти. Айниқса, COVID-19нинг янги “омикрон” штамми ер юзи бўйлаб тез суръатда тарқала бошлагач, инсоният касаллик хавфидан янада сергак тортди. Шунингдек, бу ҳолат катта эҳтимол билан вирусга қарши кураш ҳали узоқ давом этишини кўрсатмоқда.

Шу сабабли хотиржамликка берилишга сира асос йўқ. Буни эса Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасидаги бугунги ҳолат ҳам яққол тасдиқлайди.

- Шифохона 2000 ўринга мўлжалланган бўлиб, айни пайтда бу ерда коронавирусга гумон қилинган, ПЗР тест тасдиқланган ва пневмонияга чалинган 737 нафар бемор даволанмоқда, — дейди Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов. — Сўнгги 10 кун ичида муассасага ўрта ҳисобда ҳар куни 85 нафар бемор қабул қилиниб, кунига уларнинг ўртача 63 нафари соғаймоқда.

Таъкидланишича, айни пайтда шифохонага мурожаат қилаётганларни турли ёш тоифасидаги инсонлар ташкил этмоқда. Қолаверса, муассасанинг жонлантириш бўлимида муолажа олаётган оғир ва ўта оғир аҳволдаги беморлар орасида болалар, ёшлар ва катта ёшдаги инсонлар ҳам бор. Афсуски, уларнинг кўпчилиги коронавирусга қарши эмланмаган.

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 68 ёшли Б.Н. ана шундай беморлардан. Ўз вақтида вакцина олмагани сабабли жорий йил 24 ноябрда коронавирус касаллигининг оғир кечиши билан ушбу шифохонага олиб келинган. Ёндош хасталиклари бўлгани боис кейинчалик реанимация бўлимига ўтказилган.

- Шу кунгача касалхонамизда даволанган беморлар орасида вакцина олган 531 нафар беморнинг 509 нафарида (96 фоиз) касаллик енгил ва ўрта оғир даражада кечган, — дейди Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори ўринбосари Ҳилола Алимова. — Қолган 22 нафарида касаллик нисбатан оғир ўтган. Бунга эса уларнинг аксарияти катта ёшли экани, шу билан бирга, юрак етишмовчилиги, гипертония, қандли диабет каби ёндош касалликлари борлиги сабабдир.

Таъкидлаш жоизки, эмлангандан сўнг шаклланган иммунитет касалликни ўтказгандан кейинги ҳимоядан яхшироқ. Сабаби эмлашда нейтралловчи антитаначаларнинг миқдори касаллик ўтказгандан кейин шаклланадиган антитаначалар миқдоридан анча юқори бўлади. 

Қолаверса, вакцина олмаган инсонларда хасталикнинг оғир кечиши ва ўлим ҳолати кузатилишидан ташқари, узоқ муддатли нафас олиш, юрак қон-томир тизими ҳамда бош миянинг шикастланиши давом этиши мумкин. Шу сабабли шифокор сифатида юртдошларимизга касалликка қарши вакцина олишни тавсия қиламан.

Эслатиб ўтамиз, айни кунгача мамлакатимизда жами 34 660 874 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 17 849 571 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 11 111 655 нафарни,

3-босқичда эмланганлар 5 699 648 нафарни ташкил қилмоқда.

 

Оҳирги янгиликлар

Кичик ГЭСлар қуришдаги зарурий гидроагрегатлар «Made in Uzbekistan» миллий бренди асосида ишлаб чиқарилади

16/08/2022Батафсил

Туризм ва меҳмондўстлик соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув

15/08/2022Батафсил

Навбатдаги оммавий қабуллар Тошкент вилоятида бўлиб ўтди

15/08/2022Батафсил

МБ валюта курслари 12/08/2022

$ 1 10922.03 +0.163%
€ 1 11289.01 +1.220%
₽ 1 180.31 0.000%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+