Россия Ўзбекистондаги сабзавот ва меваларга қизиқиш билдирмоқда
12/07/2016 16:03
Россия Ўзбекистондаги сабзавот ва меваларга қизиқиш билдирмоқда
12/07/2016 16:03
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик Россия учун устувор ва узоқ муддатли стратегик вазифалардан ҳисобланади. Бу ҳақда 2016-йилнинг 12-июль куни Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида Марказий Осиё минтақасида биринчи маротаба ўз ишини бошлаган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида иштирок этган Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Сергей Левин маълум қилди.
Унинг баёнот беришича, Россия Ўзбекистондан сабзавот ва меваларни кўпроқ олишга катта эътибор қаратмоқда.
Бу ҳақда РФ Президенти Владимир Путин Россия ҳукуматига мазкур йўналиш бўйича Ўзбекистон томони билан алоқаларни фаоллаштириш борасида топшириқ берган.
Левиннинг қўшимча қилишича, Россия Ўзбекистон томони билан ҳар томонлама ўзаро алоқаларга тайёр. “Биз ўзаро манфаатли икки томонлама алоқаларни ривожлантиришга хайрихоҳ эканлигимизни билдирамиз”.
Россиялик амалдорнинг қайд этишича, Тошкентда ўтказилаётган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси Ўзбекистон ва Россия ўртасида аграр соҳадаги ўзаро ҳамкорликни янги поғонага олиб чиқишида аҳамияти катта.
Telegram- !
19/04/2024Батафсил
$ 1 | 12667.00 | +0.022% |
1 | 13481.49 | -2.022% |
₽ 1 | 135.77 | -0.506% |