logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Таэквон-До ITF Миллий Ассоциацияси ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Таэквон-До ITF Миллий Ассоциацияси ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

11/03/2021 18:55

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада ривожлантириш бўйича истиқболдаги муҳим вазифаларни амалга ошириш ҳамда ёшлар ўртасида спорт мусобақаларини мунтазам ташкил этиш орқали улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида жорий йилнинг 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р.Джураев ва Ўзбекистон Таэквон-До ITF Миллий Ассоциацияси президенти Л.Хасанов учрашиб, ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Таэквон-До ITF Миллий Ассоцияцияси  ўртасида ўзаро фаолиятларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш тўғрисидаги қарор имзоланди.

Мазкур қарорга кўра Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Таэквон-До ITF Миллий Ассоциацияси билан ҳамкорликда республика бўйлаб спорт тўгараклари фаолиятини йўлга қўйиш, ташкил этиладиган спорт мусобақа ва маънавий-маърифий тадбирларни ҳамкорликда ўтказиш, амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси сафларига ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган ёш спортчиларни имтиёзли равишда хизматга қабул қилиш масалалари юзасидан мутасадди раҳбарларга вазифалар юклатилди.

Ушбу учрашув Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Таэквон-До ITF Миллий Ассоциацияси ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқич муқаддимаси бўлди.

Оҳирги янгиликлар

2020 йил Статистик салоҳият индексида Ўзбекистон 66 поғона кўтарилди

12/04/2021Батафсил

ФАО ва Ўзбекистон ўртасида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида 2025 йилгача ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди

08/04/2021Батафсил

«ИННОПРОМ»: Таълим – саноат билан чамбарчас боғлиқ бўлиши керак

08/04/2021Батафсил

МБ валюта курслари 12/04/2021

$ 1 10477.92 +0.046%
€ 1 12460.34 +0.274%
₽ 1 135.76 -0.037%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+